АсосийДунё

Исроил Эрон ядровий объектларига ҳужум қилишга тайёрланмоқда

АҚШ расмийлари Исроилнинг Эронга ҳужуми эҳтимоли кучайганини маълум қилди.

'Исроил Эрон ядровий объектларига ҳужум қилишга тайёрланмоқда'ning rasmi

АҚШ Исроилнинг Эрон ядровий обектларига ҳужум қилиши мумкинлигини кўрсатувчи янги разведка маълумотларига эга. Бу ҳақда CНН телеканали вазиятдан хабардор бўлган Америка расмийларига таяниб хабар бермоқда.

Манбаларга кўра, Вашингтон ва Теҳрон ўртасида ядровий музокаралар давом этаётган бир пайтда Исроил эҳтимолий ҳарбий операцияга фаол тайёргарлик кўрмоқда.

Юқори мартабали амалдорлардан бирининг айтишича, Исроил томонидан ҳужум эҳтимоли "сезиларли даражада ошган" ва бу дипломатик саъй-ҳаракатларнинг натижасига бевосита боғлиқ бўлади.

Шунингдек, таъкидланишича, агар АҚШ Эроннинг уранни янада бойитишига йўл қўйса, Исроилнинг эҳтимолий операцияси эҳтимоли ошади.

Исроил манбаларига кўра, агар музокаралар Исроилда номақбул деб қабул қилинадиган келишувга олиб келса, Тел-Авив ҳарбий ҳаракатларга ўтишга тайёр.

Эрон ва Қўшма Штатлар ўртасида ядро дастури бўйича давом этаётган музокаралар уранни бойитиш бўйича кескин келишмовчиликлар фонида боши берк кўчага кириб қолган.

Теҳрон ядровий фаолиятни атом қуролини яратиш имкониятини истисно қиладиган даражада чеклаш эвазига санкцияларни бекор қилишни талаб қилмоқда. Бироқ, илгари уранни паст даражада бойитишга йўл қўйган АҚШ расмийлари энди Эрондан бойитишнинг барча шаклларидан бутунлай воз кечишни талаб қилишларини айтмоқда.

    Бошқа янгиликлар