АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев ва Наташа Пирц Мусарнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди

Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

'Шавкат Мирзиёев ва Наташа Пирц Мусарнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди'ning rasmi

Любляна шаҳридаги Президент саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Словения Республикаси Президенти Наташа Пирц Мусарнинг тор доирадаги ва расмий делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Словения етакчисига самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, сўнгги 20 йилда илк бор ўтказилаётган олий даражадаги тадбирлар икки мамлакат муносабатларида янги босқичнинг бошланиши сифатида тарихга киришини таъкидлади.

Ўзбекистон ва Словения ўртасидаги амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Сиёсий мулоқот, турли даражадаги алоқалар ва ишбилармонлик учрашувлари фаоллашгани мамнуният билан қайд этилди. Икки мамлакат БМТ ва бошқа халқаро тузилмалар доирасида  бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Кейинги йилларда товар айирбошлаш 3 баробар кўпайди. Маданият ва туризм соҳаларидаги алмашинувлар кенгаймоқда. Ўзбекистонда Словения фуқаролари учун визасиз режим жорий этилган.

Икки томонлама муносабатларга тизимли тус бериш учун олий ва юқори даражадаги мунтазам мулоқотни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди.

Товар айирбошлашни кўпайтириш ва унинг ҳажмини, энг аввало, маҳсулотлар турини кенгайтириш ва импорт ўрнини босиш ҳисобига биринчи босқичда 500 миллион еврога етказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистондан тўқимачилик, мева-сабзавотлар, минерал ўғитлар, мис маҳсулотлари ва бошқа саноат товарлари, Словениядан эса дори-дармонлар, илғор технологиялар ва ускуналар етказиб бериш шулар жумласидан.

Словениянинг "Копер" порти салоҳиятидан Европа Иттифоқи бозорига чиқиш учун логистика хаби сифатида фойдаланиш имкониятлари ўрганилади.

Словениянинг етакчи компаниялари билан Саноат кооперацияси дастурини қабул қилиш, шунингдек, замонавий асбоб-ускуналар, саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш, фармацевтика маҳсулотлари, шу жумладан асал ва шифобахш гиёҳларга асосланган дори ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, энергетика объектларини қуриш ва модернизация қилиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан келишувларга эришилди.

Меҳнат миграцияси соҳасида тизимли ҳамкорлик қилиш учун тил, касбий кўникмалар ва меҳнат стандартлари бўйича ўқитиш ва мослаштириш дастурларини ишлаб чиққан ҳолда Уюшган меҳнат миграцияси тўғрисидаги битимни тайёрлашга келишиб олинди.

Туризмни, айниқса, қишлоқ ва тоғли ҳудудларда ривожлантириш истиқболли йўналиш сифатида белгиланди. Таълим соҳасида томонлар дипломларни ўзаро тан олиш тўғрисидаги битимни имзолашга ҳамда Любляна ва Марибор университетлари билан қўшма таълим дастурларини йўлга қўйишга келишиб олдилар.

Бундан ташқари, келгуси йилда Тошкент шаҳрида икки мамлакат олий таълим муассасалари ва илмий марказлари иштирокида Ёшларнинг инновацион лойиҳалари форуми ўтказилади.

Гуманитар алмашинувни мустаҳкамлаш мақсадида томонлар ўзаро маданият кунлари ва Любляна шаҳрида Ўзбек киноси ҳафталигини ўтказиш ташаббусини илгари сурдилар.

Белгиланган барча вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ҳукуматлараро комиссиянинг биринчи йиғилишини жорий йил июль ойида Любляна шаҳрида ташкил этишга қарор қилинди.

Учрашув якунида давлатимиз раҳбари Словения Президенти Наташа Пирц Мусарга ўзи учун қулай вақтда жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга келишни таклиф этди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент Махсус операциялар кучларининг янги полигонида машғулотларни кузатди'ning rasmi

    Сиёсат 13.01.2026 14:07

    Президент Махсус операциялар кучларининг янги полигонида машғулотларни кузатди

    Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятида ташкил этилган Махсус операциялар кучлари полигони фаолияти билан танишиб, бўлинмаларнинг жанговар тайёргарлигини юқори баҳолади.

    'Ўзбекистон Мудофаа доктринаси қайта кўриб чиқилади'ning rasmi

    Сиёсат 13.01.2026 11:58

    Ўзбекистон Мудофаа доктринаси қайта кўриб чиқилади

    Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгаши йиғилишида замонавий таҳдидлар шароитида амалдаги Мудофаа доктринаси ва Миллий хавфсизлик концепциясини янгилаш зарурлигини маълум қилди.

    'Алишер Қодиров Соловёв баёнотларига муносабат билдирди'ning rasmi

    Сиёсат 12.01.2026 14:50

    Алишер Қодиров Соловёв баёнотларига муносабат билдирди

    “Миллий тикланиш” партияси раҳбари россиялик телебошловчининг Марказий Осиёни Россиянинг “таъсир зонаси” сифатида талқин қилган чиқишларини кескин танқид қилди.

    'Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ прокуратура органлари ходимларини мукофотлади'ning rasmi

    Сиёсат 07.01.2026 15:45

    'Франция ва Буюк Британия Украина учун қўшин юборишга тайёр'ning rasmi

    Сиёсат 07.01.2026 05:31

    Франция ва Буюк Британия Украина учун қўшин юборишга тайёр

    Франция ва Буюк Британия Россия билан ҳарбий ҳаракатлар тўхтатилгач, Украина ҳудудида тинчликни таъминлаш мақсадида қўшин юборишга тайёр.

    '“Мақсад — халқ ҳаётини яхшилаш”: Саида Мирзиёева нима учун айнан ҳозир гапирди?'ning rasmi

    Сиёсат 02.01.2026 05:10

    “Мақсад — халқ ҳаётини яхшилаш”: Саида Мирзиёева нима учун айнан ҳозир гапирди?

    Ўзбекистон Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева илк катта интервьюсида давлат бошқаруви, ислоҳотлар ва шахсий қарашлари ҳақида очиқ фикр билдирди.