S&P Global Ratings халқаро агентлиги Ўзбекистоннинг суверен кредит рейтинги прогнозини “барқарор” даражадан “ижобий” даражага яхшилади.
Президент ёрдамчиси бундай баҳо жаҳон молия ҳамжамиятининг Ўзбекистонда президент раҳбарлигида олиб борилаётган ислоҳотларга бўлган ишончи ортиб бораётганидан далолат бериши ҳамда танланган йўл тўғрилигини кўрсатишини таъкидлади.
“Давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатлари туфайли мамлакатимиз хорижий инвесторлар учун янада жозибадор бўлди, бу эса иқтисодий ўсишга хизмат қилмоқда ва фуқаролар ҳаёт сифати яхшиланишига бевосита таъсир кўрсатмоқда.
Мамлакатимизнинг суверен кредит рейтингини ошириш бўйича ишчи гуруҳ раҳбари сифатида мен ҳар қандай натижани нафақат сақлаб қолиш, балки янада яхшилаш зарур эканини чуқур ҳис қиламан. Шу маънода, барча манфаатдор томонларнинг ҳамкорлиги ва комплекс ёндашувини талаб қиладиган катта ишлар ҳали олдинда, — деб ёзади Саида Мирзиёева.