Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бугун ICESCO бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик жаноблари билан учрашди.
"Ислом дунёси таълим, фан ва маданият ташкилоти (ICESCO) бош директори Салим бин Муҳаммад ал-Малик жаноблари билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Кенгайиб бораётган ҳамкорлигимиз ҳақида атрофлича фикр алмашдик.
ICESCOнинг истиқболли ташаббусларини, жумладан, 2025 йилда Самарқанд шаҳрини Ислом дунёсининг маданият пойтахти сифатида нишонланишини олқишлаймиз.
Шунингдек, Ўзбекистон Ҳукумати ва ICESCO ўртасида ҳамкорликни чуқурлаштириш ва яқин келажакда самарали лойиҳаларни биргаликда амалга оширишнинг устувор йўналишларини ўз ичига олган Ҳаракатлар режасини имзоладик".