АсосийДунё

Саудия Арабистонида бир ҳафтада 13 118 нафар ноқонуний мигрант қўлга олинди

Саудия ИИВ мамлакатга ноқонуний киришга кўмаклашганлар, жумладан, транспорт ва бошпана берганлар жуда қаттиқ жазоланишидан огоҳлантирди.

'Саудия Арабистонида бир ҳафтада 13 118 нафар ноқонуний мигрант қўлга олинди'ning rasmi

Саудия Арабистонида бир ҳафта ичида мамлакат ҳудудида ноқонуний бўлиб турган 13 118 киши қўлга олинди. Бу ҳақда Саудия матбуот агентлиги (SPA) хабар берди.

Маълум қилинишича, жами 8 150 киши мамлакатда яшаш қоидаларини бузганлиги, 3 344 киши чегарани ноқонуний кесиб ўтгани, 1 624 киши меҳнат фаолиятига оид қонун бузилишлари учун ҳибсга олинган.

Саудия ИИВ мамлакатга ноқонуний киришга кўмаклашганлар, жумладан, транспорт ва бошпана берганлар жуда қаттиқ жазоланишидан огоҳлантирди. Улар 15 йилгача қамалиши, 267 минг долларгача жаримага тортилиши, транспорт воситалари ва мулклари мусодара қилиниши мумкин.

    Бошқа янгиликлар