АсосийЖамият

Президент Бутунжаҳон триатлон иттифоқи раҳбарини қабул қилди

Давлат раҳбари Жаҳон триатлон иттифоқи билан ҳамкорликни кенгайтириш режаларини олқишлади.

'Президент Бутунжаҳон триатлон иттифоқи раҳбарини қабул қилди'ning rasmi

26 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Самарқанд шаҳридаги триатлон ва паратриатлон бўйича жаҳон кубоги доирасида мамлакатимизда бўлиб турган Бутунжаҳон триатлон иттифоқи раҳбари Антонио Фернандес Ариманини қабул қилди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Ушбу нуфузли глобал ташкилот билан мазкур спорт турини оммалаштириш ва Ўзбекистонда миллий триатлон мактабини қўллаб-қувватлаш борасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилган.

Мамлакатимизда триатлон жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Миллий федерация фаолият кўрсатмоқда, мунтазам равишда халқаро мусобақалар ўтказилмоқда, ўзбекистонлик спортчилар қитъа ва жаҳон рейтингларида ўз ўринларини мустаҳкамлаб бормоқда.

Спортчилар, мураббийлар, ҳакамлар ва спорт менежерларини тайёрлаш, замонавий инфратузилмани яратиш соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва эксперт кўмаги дастурларини амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Женнифер Лопес Тошкентда концерт беради'ning rasmi

    Жамият 27.05.2025 21:54

    Женнифер Лопес Тошкентда концерт беради

    Концерт хонанданинг “Up All Night – LIVE IN 2025" жаҳон сайёр чиқишлари доирасида бўлиб ўтади.

    '“Учинчи Ренессанс тўлқинини қарши олинг!”'ning rasmi

    Жамият 27.05.2025 21:38

    “Учинчи Ренессанс тўлқинини қарши олинг!”

    Шу йил июндан бошлаб “Ўзбекистон – истеъдодлар замини” (Uzbekistan: Land of Talents) ёшлар ҳаракатига старт берилмоқда.

    'Ўзбекистон ядровий фалокатда товон тўлашни назарда тутувчи конвенцияга қўшилади'ning rasmi

    Жамият 27.05.2025 21:17

    Ўзбекистон ядровий фалокатда товон тўлашни назарда тутувчи конвенцияга қўшилади

    Депутатлар Ўзбекистоннинг Вена конвенциясига қўшилиши ҳақидаги қонун лойиҳасини муҳокама қабул қилди.

    'Самарқандда 2 ўқувчи ҳовузда чўкиб кетди'ning rasmi

    Жамият 27.05.2025 20:43

    Самарқандда 2 ўқувчи ҳовузда чўкиб кетди

    13 ёшли қизлар томчилатиб суғориш учун мўлжалланган ҳовузда чўкиб вафот этган.

    'Президент БМТ Болалар жамғармаси ижрочи директорини қабул қилди'ning rasmi

    Жамият 27.05.2025 18:38

    Президент БМТ Болалар жамғармаси ижрочи директорини қабул қилди

    ЮНИСЕФ кўмагида мамлакатимизда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича қонун, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва болалар онкологиясига қарши курашиш соҳасида стратегик ҳужжатлар қабул қилинган.

    'Жиззахга келган сел йўлни ювиб кетди'ning rasmi

    Жамият 27.05.2025 16:58

    Жиззахга келган сел йўлни ювиб кетди

    Оқибатда ушбу автомобиль йўлида транспорт воситаларининг қатнови вақтинчалик тўхтатилган.