Бугун, 26 май куни Андижон вилояти Марҳамат туманида "Cobalt"нинг устига дарахт қулаб тушди.
Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасига кўра, ҳолат соат 13:20 ларда Марҳамат тумани “Дукчи Эшон” МФЙ Ипак йўли кўчасида содир бўлган.
1993 йилда туғилган ҳайдовчи И.Ф. ўзининг автомашинасини қатнов қисмининг четига қўйиб, тушлик қилиш учун ошхонага кириб кетган вақтида об-ҳаво кескин ўзгариб, кучли шамол эсиши оқибатида чинор дарахти автомашина устига қулаб тушган.
Бахтсиз ҳодиса оқибатида ҳеч кимга тан жароҳати етказилмаган, автомашина шикастланган.