АсосийЖамият

"Чимён“ тоғида йўлдан адашган саёҳатчи қутқарилди

Денгиз сатҳидан тахминан 2000 метр баландликка кўтарилган саёҳатчи адашиб, тоғдан тушолмай қолган.

'"Чимён“ тоғида йўлдан адашган саёҳатчи қутқарилди'ning rasmi

25 май куни соат 17:35 да Тошкент вилояти ФВБга Бўстонлиқ тумани ҳудудидаги “Катта чимён“ тоғига икки нафар фуқаро сайр қилиш мақсадида бориб, улардан бири йўлдан адашиб қолиши натижасида тоғдан тушолмай қолганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

Хабарга асосан Чимён ёнғин-қутқарув отрядидан бир гуруҳ қутқарувчилар айтилган манзилга етиб борган ва фуқароб аландликдан хавфсиз ҳудудга олиб тушилган. Тан жароҳати олганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар