Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси республикамизда бу каби ҳолатлар қайд этилмаганлигини ва хабар асоссизлигини маълум қилади.
Қайд ўтилишича, полиз маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиш ҳолатлари учраб туриши мумкин ва унга бир неча омиллар сабаб бўлади:
- одам организмининг ўзига хос хусусиятларига;
- бир пайтда истеъмол қилиш мумкин бўлмаган маҳсулотларнинг аралаштириб истеъмол қилиниши;
- полиз маҳсулотининг эскириб қолганлиги (кесилгандан кейин узоқ вақт туриб қолганлиги);
- улар таркибида нитрат ва нитритларнинг меъёрдан ортиқлиги ва бошқалар.
Санэпидқўмита огоҳлантиради!Аҳоли полиз маҳсулотларини харид қилишда қуйидагиларга эътибор қаратиши зарур:
- фақат рухсат этилган (савдо расталари, бозор ҳудуди, савдо мажмуалари) жойлардан полиз маҳсулотларини харид қилинг;
- полиз маҳсулотларни харид қилиш жараёнида лаборатория текширувларидан ўтганлигига эътибор қаратинг;
- катта (магистраль) йўл ёқалари, аҳоли яшаш мавзеларида сотилаётган полиз маҳсулотлари лаборатория текширувларидан ўтмаган бўлиши мумкинлиги унутманг!