АсосийДунё

Россиядан қайтган украиналик болалар оғир руҳий ва жисмоний жароҳатлар билан келаётгани айтилди

Билдирилишича, ватанга қайтариш жараёни ҳам болалар учун катта руҳий босим ва травма бўлган.

'Россиядан қайтган украиналик болалар оғир руҳий ва жисмоний жароҳатлар билан келаётгани айтилди'ning rasmi

Украина ҳукумати Россиядан қайтарилган болалар оғир психологик ва баъзида жисмоний зўравонликлардан азият чекканини билдирган. Бу ҳақда Германиянинг “ДW”нашрига берган интервьюсида “Бринг Kids Back” дастури реабилитация ва реинтеграция йўналиши раҳбари Ирина Тулякова маълум қилди. Мазкур дастур Украина президенти Володимир Зеленский ташаббуси билан яратилган.

“Улар уруш қурбонлари”

Тулякованинг сўзларига кўра, депортациядан қайтган ҳар бир бола руҳан оғир ҳолатда бўлади.

“Бу болалар кўпинча яқинларини йўқотган, ўз кўз ўнгида ўлдириш ҳолатларига гувоҳ бўлган, Россия ҳарбийлари томонидан қўрқитилган – улар билан ёки қариндошлари билан ертўлада нима бўлиши мумкинлиги айтилган”, — дейди у.

Ҳатто уларни ватанга қайтариш жараёни ҳам болалар учун катта руҳий босим ва травма бўлаётгани таъкидланган.

Зўравонликлар – айниқса ўсмирлар орасида

“Жисмоний зўравонлик ҳолатлари, айниқса ўсмирлар орасида кўп учради. Россияликлар фикрича, агар бола итоатсизлик қилса, бу дарҳол куч билан жазоланган”, – дейди Тулякова.

Унинг айтишича, болалар орасида жинсий зўравонлик ҳолатлари ҳам қайд этилган, аммо улар кенг кўламда эмас.

“Улар ўзини украин эмас, рус деб ҳис қилишга мажбур бўлишган”

Украиналик болалар Россия ҳудудида доимий равишда “сиз керак эмассиз”, “сиз украин эмассиз – сиз руссийсиз” деган сўзларни эшитган. Баъзилар эса ҳарбий тайёргарлик ўқув лагерларига олиб кетилган. Бу эса уларнинг онги ва руҳиятига оғир зарба бўлган.

“Улар Украинага қарши нотўғри маълумотлар билан тўлдирилган”

“Россияда болаларга Украина ҳақида жуда кўп ёмон гаплар айтилган, бу эса уларда қўрқувни янада кучайтирган. Кўпчилиги босимга қарши чиққан, баъзилари эса ҳатто вербовкага қарши курашган”, – дейди Ирина Тулякова.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ҳиндистонда номаълум йиртқич одамларга ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё 05.06.2025 17:15

    Ҳиндистонда номаълум йиртқич одамларга ҳужум қилди

    Ҳужум оқибатида олти киши ҳалок бўлди.

    'Мумбайдан Тошкентга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилмоқда'ning rasmi

    Дунё 05.06.2025 14:48

    Мумбайдан Тошкентга тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилмоқда

    Ҳиндистоннинг лоукостер авиакомпанияси Тошкентга иккинчи йўналишни очмоқда.

    'Ким Чен Ин Россияни Украинадаги урушда қатъий қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирган'ning rasmi

    Дунё 05.06.2025 14:07

    Ким Чен Ин Россияни Украинадаги урушда қатъий қўллаб-қувватлашда давом этишини билдирган

    КХДР раҳбари Россияга “адолатли урушда доимий ғалабаларни” тилаган.

    'Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди'ning rasmi

    Дунё 05.06.2025 13:48

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

    Қутқарувчилар автобусдаги 30 дан ортиқ одамни эвакуация қилган.

    'Фарғонада қарийб 2 млрд сўмлик газ ўғирланди'ning rasmi

    Дунё 05.06.2025 12:18

    Фарғонада қарийб 2 млрд сўмлик газ ўғирланди

    Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    'Германиянинг янги канцлери рейтинги икки ой ичида 25 фоиздан ошиб кетди'ning rasmi

    Дунё 05.06.2025 12:05

    Германиянинг янги канцлери рейтинги икки ой ичида 25 фоиздан ошиб кетди

    Билдирилишича, Мертснинг рейтинги сўнгги икки ойда 14 фоиз пунктга ошиб, 39 фоизга етган.