АсосийЖамият

Андижонда “шантаж” учун 7 минг доллар талаб қилган шахс ушланди

Товламачиликка йўл қўйган шахс талаб қилинган пул маблағини олган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

'Андижонда “шантаж” учун 7 минг доллар талаб қилган шахс ушланди'ning rasmi

Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси тезкор қидирув хизмати уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ҳамда Олтинкўл тумани Ички ишлар  бўлими ходимлари томонидан фуқаронинг аризасига асосан ўтказилган тезкор тадбирда товламачилик билан боғлиқ яна бир жиноят фош этилди. Бу ҳақда Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, 1983 йилда туғилган шахс аризачи фуқаронинг бир аёл билан ишқий муносабатда бўлган ҳолати бўйича Ички ишлар бўлимига ариза берган. Ушбу шахс фуқаронинг оила аъзоларига бу ҳолатни айтиб, уни шарманда қилиш билан қўрқитган. Мазкур ҳаракатларни бажармаслик ва қилган аризасини қайтариб олиш эвазига фуқародан 7000 АҚШ доллар талаб қилган.

Товламачиликка йўл қўйган шахс талаб қилинган пул маблағини олган вақтда тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Олтинкўл тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (Товламачилик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентдаги кучли шамол ва ёмғир сабабли аҳоли огоҳлантирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:58

    Тошкентдаги кучли шамол ва ёмғир сабабли аҳоли огоҳлантирилди

    Тошкентда кузатилаётган кучли шамол ва ёғингарчилик сабаб симларнинг узилиши, дарахтларнинг қулаши каби хавфли ҳолатлар юзага келиши хавфи бор.

    'Тоғда жароҳатланган сайёҳ қутқарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:55

    Тоғда жароҳатланган сайёҳ қутқарилди

    Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ тумани ҳудудида сайр вақтида оёғидан жароҳат олган 70 ёшли аёл қутқарувчилар томонидан пастга олиб тушилди.

    'Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:11

    Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди

    Давлат раҳбари Самарқанддаги муқаддас масканларни зиёрат қилиб, Имом Бухорий мажмуасида яратилган шароитларни кенгайтириш бўйича топшириқлар берди.

    'Бешариқда кучли ёмғир оқибатида 90 дан ортиқ уй томорқасини сув босди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:24

    Бешариқда кучли ёмғир оқибатида 90 дан ортиқ уй томорқасини сув босди

    Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарига кўра, Фарғона вилоятининг Бешариқ туманида кучли ёғингарчилик сабабли ўнлаб хонадонлар томорқасига ёмғир сувлари кирган.

    'Беморлар учун бепул дорилар рўйхати кенгайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:45

    Беморлар учун бепул дорилар рўйхати кенгайтирилди

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги амбулатор беморлар учун 70 номдаги дори воситалари рўйхатини тасдиқлади.

    'Қишлоқ хўжалиги ерлари учун янги тартиб'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:59

    Қишлоқ хўжалиги ерлари учун янги тартиб

    Энди ерлар аукцион орқали 49 йилга берилади ва фермерлар қайси экинни экишни ўзлари танлайди.