АсосийЖиноят

Халқаро қидирувга берилган аёл БААдан депортация қилинди

Амирликлар миграция полицияси ходимлари кузатувида депортация қилинган аёл Тошкент аэропортида Ўзбекистон Интерполига топширилди.

'Халқаро қидирувга берилган аёл БААдан депортация қилинди'ning rasmi

Интерпол Тошкент ва Абу-Даби Миллий марказий бюроларининг ҳамкорликдаги саъй-ҳаракатлари натижасида Интерпол каналлари орқали халқаро миқёсда қидирув эълон қилинган жиноятчи аёлни депортация қилиш масаласи ҳал этилди.

Самарали ахборот алмашинуви ва қўшма тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш натижасида жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс мамлакатдан чиқариб юборилди. 

Тезкор тадбирлар натижасида қидирувдаги М.К.нинг изига тушилди ва унинг БАА ҳудудида эканлиги тасдиқланди. 

БАА ваколатли органларининг ижобий қароридан сўнг, аёл Амирликлар миграция полицияси ходимлари кузатувида депортация қилинди ва Тошкент халқаро аэропортида жавобгарликка тортиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Интерпол Миллий Марказий Бюроси ходимларига топширилган.

    Бошқа янгиликлар