АсосийБу қизиқ

Бугун қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

Республиканинг айрим ҳудудларига ёмғир ёғади. Фақат…

'Бугун қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди'ning rasmi

“Ўзгидромет” 6 июнь куни учун об-ҳаво прогнозини маълум қилди.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида.Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-24 даража, кундузи 33-35 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22, даража  кундузи 27-32 даража бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда баъзида 20-22 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 25-30 даража бўлади. 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Самарқанд вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 28-33 даража бўлади. 

Қашқадарё Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 28-33 даража бўлади. 

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади. 

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража бўлади. 

    Бошқа янгиликлар