АсосийЖамият

Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди

2004 йилдан Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши депутати сифатида ишлаб келаётган эди.

'Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафот этди'ning rasmi

Бугун, 6 июнь куни Олий Мажлис Сенати аъзоси, Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов 74 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Шофиркон туман ҳокимлиги хабар берди.

Азим Латипов 1951 йил 6 июнь Бухоро вилоятининг Шофиркон туманида таваллуд топган. Меҳнат фаолиятини 1971 йилда чорвачилик механиги сифатида жамоа хўжалигида бошлаган. Бухоро вилоятида пахтачилик, ғаллачилик, чорвачилик соҳаларда фаолият юритган. Деҳқончиликда эса эски қовун навларини қайта яратиш, ҳосилдорликни ошириш каби фаолият билан ҳам шуғулланган. 1996-2007 йиларда Бухоро жамоа хўжалиги лавозимида фаолият юритган.

1996 йилда “Шуҳрат медали“, 2002 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган. Уч бора Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолигига сайланган. 2004-2019 йилларда Сенатнинг Аграр, сув масалалари ва эколо­гия қўмитаси аъзоси сифатида фаолият олиб борган. 2004 йилдан Халқ депутатлари Бухоро вилояти кенгаши депутати сифатида ишлаб келаётган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'АҚШ Ўзбекистон сув ресурсларига қизиқиш билдирмоқда'ning rasmi

    Жамият 06.06.2025 20:49

    АҚШ Ўзбекистон сув ресурсларига қизиқиш билдирмоқда

    АҚШ Геология хизмати Ўзбекистондаги дарёларнинг сув режимини ўрганиш учун пудратчиларни жалб қилмоқчи.

    'Хорижий давлатлар президентлари Шавкат Мирзиёевга табрик йўлламоқда'ning rasmi

    Жамият 06.06.2025 20:34

    Хорижий давлатлар президентлари Шавкат Мирзиёевга табрик йўлламоқда

    Муқаддас Қурбон ҳайити – Ийд ал-Адҳо муносабати билан хорижий давлатлар ва ҳукуматлар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва минтақавий тузилмалар раҳбарларидан табрик мактублари келиб тушмоқда. Хорижий ҳамкорлар ўз қутловларида Ўзбекистоннинг кўп миллатли халқига чуқур ҳурмат билдирган ҳолда, юртимизга тинчлик, фаровонлик ва равнақ тилаб, дўстлик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантиришга қатъий интилишларини таъкидламоқдалар. Жумладан, қуйидагилар ўз табрикларини йўллаган: Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев; Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров; Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон; Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов; Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов; Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев; Қозоғистон Республикасининг биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев; Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси; Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған; Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён; Бирлашган Араб Амирликлари Президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён; Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири, Дубай амирлиги ҳокими Шайх Муҳаммад бин Рошид Ол Мактум; Бирлашган Араб Амирликлари Вице-президенти, Бош вазири ўринбосари, Президент ишлари бўйича вазири Шайх Мансур бин Зоид Ол Наҳаён; Бирлашган Араб Амирликлари Бош вазири ўринбосари, ички ишлар вазири Шайх Сайф бин Зоид Ол Наҳаён; Кувайт Давлати Амири Шайх Мишъал ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ; Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний; Қатар Давлати Амири ўринбосари Шайх Абдуллоҳ бин Ҳамад бин Ҳалиф Ол Соний; Ўмон Султони Ҳайсам бин Ториқ; Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлиги Подшоҳи Абдулла II; Жазоир Халқ Демократик Республикаси Президенти Абдулмажид Теббун; Фаластин Давлати Президенти Маҳмуд Аббос; Ислом ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Ҳусайн Иброҳим Тоҳа; Туркий давлатлар ташкилоти бош котиби Кубаничбек Омуралиев; Туркий давлатлар ташкилоти Оқсоқоллар кенгаши раиси Бинали Йилдирим; Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти бош котиби Асад Мажид Хон; Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода. Қутловлар келишда давом этмоқда.

    'Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига BYD автомобиллари топширилади'ning rasmi

    Жамият 06.06.2025 17:13

    Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларига BYD автомобиллари топширилади

    Тошкентда футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтади.

    'Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Ўзбекистонга олиб келинди'ning rasmi

    Жамият 06.06.2025 15:39

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Ўзбекистонга олиб келинди

    Улар Тян-Шан тоғлари этагида жойлашган дам олиш масканига йўл олишган.

    'Эндиликда эҳтиёжманд оилаларга газ ва электр энергияси учун йил бўйи компенсация берилади'ning rasmi

    Жамият 06.06.2025 12:52

    'Тошкентда ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият 06.06.2025 09:30

    Тошкентда ишлаб чиқариш цехида йирик ёнғин содир бўлди

    Ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.