АсосийЖамият

Эртадан бошлаб ҳожилар Ўзбекистонга қайта бошлайди

Бу ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар қилди.

'Эртадан бошлаб ҳожилар Ўзбекистонга қайта бошлайди'ning rasmi

Жорий йилнинг 12 июнь кунидан эътиборан Саудия Арабистонидаги ҳожиларимиз бир неча кун давомида навбати билан она Ватанимизга қайтиб келадилар. Бу ҳақида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳамюртларимиз Жидда шаҳридан мамлакатимизнинг 10 та ҳудуди – Тошкент, Бухоро, Наманган, Фарғона, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларига тўғридан-тўғри парвоз қиладилар.

Ташиш ишларига “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятининг замонавий самолётлари, малакали учувчи ва борт кузатувчилари жалб этилган.

 

    Бошқа янгиликлар