АсосийДунё

Трамп: Россиянинг “G8”дан чиқарилиши Путинни ранжитди

Қўшма Штатлар етакчиси ушбу қарорни мамлакатнинг собиқ президенти Барак Обама билан боғлади.

'Трамп: Россиянинг “G8”дан чиқарилиши Путинни ранжитди'ning rasmi

АҚШ  президенти Дональд Трамп “G7” саммити доирасида Канада бош вазири Марк Карни билан учрашув чоғида журналистларга берган изоҳида Россиянинг “G8” форматидан чиқарилиши “катта хато” бўлганини таъкидлади.

Унинг фикрича, бу қарор Россия президенти Владимир Путинни ранжитган ва бу ҳолат халқаро муносабатларга салбий таъсир кўрсатган.

Трамп ушбу қарорни АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама билан боғлади:

“Бу — Обаманинг хатоси. У Путинни истамади. Агар ўша вақтда Россия “G8” таркибида қолганида, уруш бўлмасди”, — детди Трамп.

У, шунингдек, Россиянинг аъзолигига қарши чиққанлардан бири сифатида Канаданинг собиқ бош вазири Жастин Трюдони тилга олди.

Маълумот учун, Россия 2014 йилда Қримни аннексия қилганидан сўнг Г8ъдан чиқарилган эди. Трамп ўз нутқида:

“Душманнингиз бўлса ҳам, уни суҳбат столида сақлаш керак. Мен ўша вақтда Путинни ҳатто душман деб ҳам ҳисобламаганман. У ҳозир мен билан гаплашади, бошқалар билан эмас — сабаби, “Г8” дан чиқарилганидан ранжиган. Ҳар қандай инсон ҳам шундай бўларди”, — дея қайд этди.

Трамп, шунингдек, Хитойни “G7” каби ривожланган давлатлар клубига таклиф қилиш “ёмон ғоя эмас”лигини айтди.

“CBC” телеканалининг хабар беришича, Трамп “G7” етакчиларининг Исроил ва Эрон ўртасидаги можарога доир қўшма баёнотини имзолашдан бош тортган. Ушбу баёнотда томонларга тинч аҳолини ҳимоя қилиш ва зиддиятни музокара йўли билан ҳал этиш чақириғи мавжуд эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.

    'Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 10:35

    Ким Чен Ин Канвондеги янги ГЭСни ишга туширди

    Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Канвон провинциясида барпо этилган “Армия ва халқ” номли янги гидроэлектр станциясининг очилиш маросимида иштирок этди.

    'Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 09:33

    Трамп "қора шаҳзода"дан яна 1,5 трлн доллар сўради

    АҚШ президенти Саудия инвестицияларини кескин ошириш таклифини билдирди.

    'Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди'ning rasmi

    Дунё 20.11.2025 19:30

    Трамп урушни тўхтатишга ваъда берди

    Биз ушбу ваҳшийликларга чек қўйиш ва айни пайтда вазиятни барқарорлаштириш учун Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Миср ва Яқин Шарқдаги бошқа ҳамкорлар билан ишлаймиз”, дея ваъда бермоқда Трамп.