АсосийЖамият

Тошкентдаги барча чартер рейслар “Тошкент-Шарқий” аэропортига кўчирилади

Uzbekistan Airways бошқаруви раиси аэропорт ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам ишлай олишини қайд этди.

'Тошкентдаги барча чартер рейслар “Тошкент-Шарқий” аэропортига кўчирилади'ning rasmi

Тошкентдан ва унга йўналган барча барча чартер рейслар "Тошкент-Шарқий" аэропортига кўчирилади. Бу ҳақда Uzbekistan Airways бошқаруви раиси Шуҳрат Худойқулов "Ўзбекистон 24" телеканалида берган интервьюсида маълум қилди.

"Бу аэропорт — республикамизда шу турдаги биринчи аэропорт, десам тўғри бўлади. Аэропорт ICAO III-А тоифасига киради. Бу дегани, аэропорт 24 соат, 365 кун хизмат қилади", — деди у.

Унинг таъкидлашича, Тошкент халқаро аэропортида ҳозирда 10 дан ортиқ чартер рейслар амалга оширилмоқда, ушбу чартер рейсларнинг барчаси кейинчалик айнан ушбу аэропортга кўчирилади.

Янги аэропорт Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг инвестицион жозибадорлигини ошириш, тадбиркорларни жалб қилишда муҳим роль ўйнаши таъкидланди. Худойқуловнинг сўзларига кўра, Президент ҳам бу инфратузилманинг бизнес авиацияга хизмат қилиши жиҳатига алоҳида урғу берган.

Бизнес терминал соатига 100 нафар йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга. "Бу аэропорт — биринчи бизнес авиация. Президент шу жиҳатга ҳам алоҳида аҳамият беришни таъкидлади", — деди Худойқулов.

Шунингдек, унинг айтишича, ноқулай об-ҳаво шароитида ҳам, масалан, туманли кунларда, самолётларни бошқа захира аэропортларга йўналтирилишига эҳтиёж қолмайди. "Бу аэропорт шундай пайтлар ҳам ҳар қандай рейсни қабул қила олади", — дея қайд этди Худойқулов.

Маълум қилинишича, янги аэропорт перронида бир вақтнинг ўзида 23 та катта ҳажмдаги Boeing 747 русумидаги самолётларни жойлаштириш мумкин. Худойқулов аэропорт яқинда фойдаланишга топширилишини айтди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Хонанда Шоира Отабекова автоҳалокатга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:33

    Хонанда Шоира Отабекова автоҳалокатга учради

    Андижон вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳодиса тафсилотларини очиқлади.

    'Долларнинг расмий курси ўзгарди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:12

    Долларнинг расмий курси ўзгарди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Хонанда Фаррух Ҳамроев жаримага тортилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:39

    Хонанда Фаррух Ҳамроев жаримага тортилди

    Хонанда шоирнинг шеъридан рухсатсиз фойдаланган.

    'Нукусда ўқитувчилардан пора олиб келган мактаб директори ўринбосари ушланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:24

    Нукусда ўқитувчилардан пора олиб келган мактаб директори ўринбосари ушланди

    У 100 нафардан ортиқ ўқитувчиларни давлат аттестациясидан ўтказиб бериш эвазига ҳар биридан 1000-1500 АҚШ доллари миқдорида пул олиб келган.

    'Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳридаги кўп тармоқли кардиология маркази фаолияти билан танишди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:58

    Шавкат Мирзиёев Шаҳрисабз шаҳридаги кўп тармоқли кардиология маркази фаолияти билан танишди

    Россиялик тадбиркор билан ҳамкорликда ташкил этилган “Оқ сарой” клиникаси яқинда ишга тушди.

    'Ўзбекистондаги 7 та ОТМ дунёнинг энг яхши университетлари рўйхатидан ўрин олди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:54

    Ўзбекистондаги 7 та ОТМ дунёнинг энг яхши университетлари рўйхатидан ўрин олди

    Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 5 та университетга ортган.