АсосийДунё

Нидерландияда НАТОга қарши юриш бошланди

НАТО саммити арафасида минглаб одам Гаагa кўчаларига намойишга чиқди.

'Нидерландияда НАТОга қарши юриш бошланди'ning rasmi

Кеча, 22 июнь куни, Нидерландиянинг сиёсий маркази – Гаага шаҳри тинчлик шиорлари ва норозилик ҳайқириқлари остида уйғонди. Бу ерда НАТО саммитига қарши норозилик маршибўлиб ўтди.

Намойишда сўл партиялар вакиллари, пацифистлар, “ЛГБТҚ+” ҳаракати тарафдорлари, шунингдек Эрон ва Ғазо аҳолиси билан бирдамлик билдирган юзлаб фаол қатнашди. Кўпчилик намойишчилар қўлларида Фаластин байроқлари, бошларида эса “арафатка”лар билан кўринди.

Эътиборлиси, намойиш давомида баъзи қатнашчилар Германияда тақиқланган “Дарёдан денгизгача…” шиорини ҳам янгради. Бу эса бир қанча Европа давлатларида сиёсий кескинликка сабаб бўлиши мумкин.

НАТО саммити айнан Гааагада яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилган. Намойишчилар бу саммитни танқид остига олди. Нидерландиянинг Социалистлар партияси депутати Жимми Дейкҳукуматни Ғазодаги геноцидга нисбатан сукут сақлаётганликда айблади.

Протестант ташкилоти — “Тинчлик ва черков” вакили Хенк Баарс эса шундай дейди:

“Христианлар уруш блокида бўлмаслиги керак. НАТО бу — зўравонликка сармоя.”

Намойишчилар сони борасида эса тафовутли маълумотлар бор. Нидерландиянинг “Де Telegraaf” нашрига кўра, акцияда 5 мингга яқин одам иштирок этган. Бироқ AP агентлиги бу рақамни бир неча юз нафар деб баҳолаган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурия ғарбидаги АҚШ базаси ҳужумга учради'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:35

    Сурия ғарбидаги АҚШ базаси ҳужумга учради

    Ҳужумдан сўнг 20 та юк машинасидан иборат АҚШ карвони Ҳасака шимоли-ғарбидаги Қасрак базасига етиб келган.

    'Францияда келин ўз тўйида ўлдириб кетилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:46

    Францияда келин ўз тўйида ўлдириб кетилди

    Қуролланган шахслар ҳужум қилиши оқибатида 25 ёшли куёв ва 13 ёшли ўсмир жиддий жароҳат олган.

    'Трамп: “Эронни яна буюк қиламиз”'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:34

    Трамп: “Эронни яна буюк қиламиз”

    АҚШ президенти Теҳронда режим ўзгаришини истаяпти.

    'Теҳрон уранни бойитишни давом эттиради'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:35

    Теҳрон уранни бойитишни давом эттиради

    Эрон ўз ядровий инфратузилмасини тўхтатмаслигини айтди.

    'Россия армияси Украина полигонига зарба берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:35

    Россия армияси Украина полигонига зарба берди

    Ҳужум оқибатида камида 3 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.

    'Дунё бозорида нефть нархи яна ўйнайдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:32

    Дунё бозорида нефть нархи яна ўйнайдими?

    Эрон парламенти Ормуз бўғозини ёпишга розилик берди.