АсосийДунё

Францияда келин ўз тўйида ўлдириб кетилди

Қуролланган шахслар ҳужум қилиши оқибатида 25 ёшли куёв ва 13 ёшли ўсмир жиддий жароҳат олган.

'Францияда келин ўз тўйида ўлдириб кетилди'ning rasmi

Франция жануби-шарқидаги Гулт қишлоғида 27 ёшли келин ўз тўйида ўлдириб кетилди. Бу ҳақда The Sun хабар берди.

Маълум қилинишича, 22 июнь куни қуролланган шахслар тўйда ҳужум қилган. Улардан бири ҳам воқеа пайтида ҳалок бўлган. Терговга яқин манба ҳужум гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ҳисоб-китоблар сабабли юз берганини айтмоқда.

Эрталаб соат 4:30 атрофида келин-куёв зиёфатни тарк этаётганида ниқобли шахслар ҳужумига учраган. Оқибатда 25 ёшли куёв ва 13 ёшли ўсмир жиддий жароҳат олган.

Прокурорнинг таъкидлашича, ҳужум қилганлар бир нечта қуролга эга бўлган. Ҳодисадан сўнг улар пиёда қочиб кетган. Франция ҳукумати гиёҳванд моддалар ва у билан боғлиқ жиноятларга қарши курашни кучайтиришга ваъда берган.

2022 йил ҳолатига кўра, Гулт қишлоғида 1000 дан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Бу қишлоқ Франциянинг жануби-шарқида, сўнгги йилларда гиёҳвандлик билан боғлиқ қотилликлар кўпайган Марселдан, тахминан, 80 км шимолда жойлашган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Сурия ғарбидаги АҚШ базаси ҳужумга учради'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:35

    Сурия ғарбидаги АҚШ базаси ҳужумга учради

    Ҳужумдан сўнг 20 та юк машинасидан иборат АҚШ карвони Ҳасака шимоли-ғарбидаги Қасрак базасига етиб келган.

    'Трамп: “Эронни яна буюк қиламиз”'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:34

    Трамп: “Эронни яна буюк қиламиз”

    АҚШ президенти Теҳронда режим ўзгаришини истаяпти.

    'Теҳрон уранни бойитишни давом эттиради'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:35

    Теҳрон уранни бойитишни давом эттиради

    Эрон ўз ядровий инфратузилмасини тўхтатмаслигини айтди.

    'Нидерландияда НАТОга қарши юриш бошланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:37

    Нидерландияда НАТОга қарши юриш бошланди

    НАТО саммити арафасида минглаб одам Гаагa кўчаларига намойишга чиқди.

    'Россия армияси Украина полигонига зарба берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:35

    Россия армияси Украина полигонига зарба берди

    Ҳужум оқибатида камида 3 нафар ҳарбий ҳалок бўлган.

    'Дунё бозорида нефть нархи яна ўйнайдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 07:32

    Дунё бозорида нефть нархи яна ўйнайдими?

    Эрон парламенти Ормуз бўғозини ёпишга розилик берди.