АсосийДунё

Сурия ғарбидаги АҚШ базаси ҳужумга учради

Ҳужумдан сўнг 20 та юк машинасидан иборат АҚШ карвони Ҳасака шимоли-ғарбидаги Қасрак базасига етиб келган.

'Сурия ғарбидаги АҚШ базаси ҳужумга учради'ning rasmi

Эрон ҳарбийлари Суриянинг ҳудудида жойлашган АҚШ ҳарбий базасига зарба берди. Бу ҳақда Эрон оммавий ахборот воситаларига таяниб, "Mehr" хабар берди. 

Ҳозирча бу маълумот расман АҚШ томонидан тасдиқланмаган.

Дастлабки тахминларга кўра, бу зарба Эронга қарши АҚШ томонидан 22 июнь куни уюштирилган ҳужумларга жавобан амалга оширилган. АҚШ томони бу ҳужумларни “Эроннинг ядровий дастурини жиловлаш” зарурати билан асослаган.

Ҳозирча ҳолат юзасидан расмий Теҳрон томонидан ҳам, Пентагон томонидан ҳам расмий тасдиқ ёки инкор берилмаган. 
Қолаверса, воқеа тафсилотлари ҳам ҳали тўла аниқлаштирилмаган. 

Эроннинг “Mehr” ахборот агентлиги ҳам Суриянинг шимоли-шарқидаги Хасака шаҳридаги база ҳужумга учраганини маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар