28 июнь санасида бошлаб Тошкент метросининг "Ерусти ҳалқа йўли" йўналишидаги "Қурувчилар" — "Янгиобод" бекатлари оралиғида метро поездлари ҳаракати вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда метрополитен матбуот хизмати хабар берди.
Режали профилактик ишларни амалга ошириш давомида қуйидаги бекатлар вақтинча ишламайди:
- "Янгиобод" (6-бекат);
- "Қўйлиқ"(7-бекат);
- "Матонат" (8-бекат);
- "Қиёт" (9-бекат);
- "Толариқ" (10-бекат);
- "Хонобод"(11-бекат);
- "Қурувчилар"(12-бекат).
Аввалроқ худди шу йўналишдаги "Турон" (13-бекат) ва "Қипчоқ" (14-бекат) бекатлари 8 июндан бошлаб 3 ойга ёпилганди.
Йўловчиларга ноқулайлик ҳосил қилмаслик мақсадида, "Қипчоқ — Янгиобод — Қипчоқ" метро бекатлари оралиғида бепул хизмат кўрсатувчи катта сиғимли автобуслар (метробус) ҳаракатини йўлга қўяди. Уларнинг кунлик иш вақти тонги 05:00 дан тунги 23:00 га қадар амалга оширилади.
Метрополитен матбуот хизмати жаҳон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, янги қурилган метро йўналишларида метро поездлар ҳаракати ва йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида ер усти эстакадалари ва бекатлари маълум муддат фойдалангандан сўнг, режали профилактик ишларни амалга ошириш лозимлигини қайд этди.