АсосийЖамият

Наманганда қалбаки долларларни сотаётган шахслар ушланди

Улар 20 000 долларни ҳақиқий 14 000 долларга сотишга уринишган.

'Наманганда қалбаки долларларни сотаётган шахслар ушланди'ning rasmi

Наманган вилоятида қалбаки 20 000 АҚШ долларини ҳақиқий 14 000 АҚШ долларига сотишга уринганлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Қайд этилишича, департаментнинг Косонсой тумани бўлими, ДХХ ва Божхона ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ф.Т. фуқаро А.Х. га қалбаки 20 000 АҚШ долларини ҳақиқий 14 000 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 8 000 АҚШ долларини берган вақтида ушланиб, давом этган тадбирда бошқа бир фуқаро Н.Т. дан қалбаки 6 000 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Францияда "шприц"ли ҳужумлар содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:49

    Францияда "шприц"ли ҳужумлар содир бўлди

    Воқеа миллионлаб одамларни жалб қилган фестиваль вақтида содир бўлган.

    'Қашқадарёда хизмат вазифасини бажармагани учун пора олган ИИБ ходимлари судланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:20

    Қашқадарёда хизмат вазифасини бажармагани учун пора олган ИИБ ходимлари судланди

    Уларнинг уч нафарига 5 йил, тўрт нафарига 3 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

    'Долларнинг расмий курси кетма-кет пастлашдан сўнг кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:57

    Долларнинг расмий курси кетма-кет пастлашдан сўнг кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Сирдарёдаги каналдан 59 ёшли эркакнинг жасади топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:28

    Сирдарёдаги каналдан 59 ёшли эркакнинг жасади топилди

    Суриштирув якуни бўйича қўшимча маълумот берилиши маълум қилинган.

    'Тошкент метросининг “Ерусти ҳалқа йўли”даги яна 7 та бекат вақтинча ёпилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:27

    Тошкент метросининг “Ерусти ҳалқа йўли”даги яна 7 та бекат вақтинча ёпилади

    Ёпилган бекатлар оралиғида бепул метробуслар ҳаракати йўлга қўйилади.

    'Бугун об-ҳаво қандай бўлади?'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:43

    Бугун об-ҳаво қандай бўлади?

    Республика бўйлаб ҳарорат кечагидан салқинроқ бўлади.