Украина президенти Владимир Зеленский ва Буюк Британия бош вазири Кир Стармер ўртасида бўлиб ўтган учрашувда икки мамлакат ўртасидаги мудофаа соҳасидаги ҳамкорлик ва учувчисиз учиш аппаратлари (UAV) ишлаб чиқариш масалалари муҳокама қилинди. Бу ҳақда zamon.uz хабар берди.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, томонлар дрон ва узоқ масофали UAV'лар ишлаб чиқариш бўйича қўшма лойиҳа бошлашга келишиб олди. Бу эса Украинага барқарор молиявий ва технологик ёрдам олиш имконини беради.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер учрашувни мазмунли деб атаб, уни “мудофаа ҳамкорлигини чуқурлаштириш йўлидаги муҳим қадам” дея баҳолади.
Зеленский мазкур келишувни бугунги учрашувнинг самарали натижаси сифатида таъкидлади.