АсосийЖамият

Тошкентда ҳовуздаги балиқни қўли билан ушлаган йигитга танбеҳ берган қиз ҳақоратланди

Йигит қизни уятли сўзлар билан сўкиб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган.

'Тошкентда ҳовуздаги балиқни қўли билан ушлаган йигитга танбеҳ берган қиз ҳақоратланди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда бир йигит ҳовуздаги балиқни қўли билан ушлагани ва унга эътироз билдирган аёлни ҳақорат қилганлиги акс этган видео тарқалди.

ИИББнинг маълум қилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 23 июнь куни соат 22:00 атрофида Мирзо Улуғбек туманида жойлашган истироҳат боғларининг бирида содир бўлган. Унда 2003 йилда туғилган М.Ш. ҳовуздаги балиқни сувдан чиқарган ҳолда қўли билан ушлаб олган.

 Унинг бу ҳаракатига 2000 йилда туғилган Д.А. эътироз билдирган ва балиқни сувга қўйиб юборишини сўраган. Бироқ М.Ш. жамоат жойида бўла туриб, Д.А га уятли сўзлар билан сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро М.Ш. га нисбатан МЖтКнинг 183-моддаси ("Майда безорилик") аломатлари билан маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судига юборилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига айрим ваколатлар ўтказилади'ning rasmi

    Жамият 25.06.2025 20:27

    Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларига айрим ваколатлар ўтказилади

    Бундан ташқари, “E-Kengash” электрон платформаси “қулайлик – соддалик – хавфсизлик” тамойили асосида доимий такомиллаштириб борилади.

    '2030 йилга келиб Ўзбекистон иқлим ўзгаришидан азият чекаётган ўнта давлат қаторига кириши мумкин'ning rasmi

    Жамият 25.06.2025 17:52

    2030 йилга келиб Ўзбекистон иқлим ўзгаришидан азият чекаётган ўнта давлат қаторига кириши мумкин

    Вазият шундай давом этса, аҳоли саломатлиги ва турмуш даражаси ҳамда мамлакатлар иқтисодиёти жиддий хавф остида қолиши мумкин.

    'Швеция ўзбекистонлик мигрантларга иш беришга тайёр'ning rasmi

    Жамият 25.06.2025 17:29

    Швеция ўзбекистонлик мигрантларга иш беришга тайёр

    Ушбу мамлакатда демографик жараёнлар туфайли транспорт, қурилиш, саноат, тиббиёт, таълим ва хизмат кўрсатиш соҳаларида кадрлар етишмовчилиги кузатиляпти.

    'Самарқандда дўкон ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият 25.06.2025 16:24

    Самарқандда дўкон ёниб кетди

    Ёнғин қарийб 1 соатда ўчирилган.

    'Қашқадарёда “Ток” ўғирлиги ортидан давлатга 558 миллион сўмлик зарар етказилди'ning rasmi

    Жамият 25.06.2025 12:19

    Қашқадарёда “Ток” ўғирлиги ортидан давлатга 558 миллион сўмлик зарар етказилди

    Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.

    'Тошкентда тимсоҳ уйда сақланаётгани аниқланди'ning rasmi

    Жамият 25.06.2025 08:21

    Тошкентда тимсоҳ уйда сақланаётгани аниқланди

    Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.