АсосийЖамият

Тошкент вилоятида ҳокимлик ерини 200 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

У келишилган пулдан 50 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

'Тошкент вилоятида ҳокимлик ерини 200 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди'ning rasmi

Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ туманида ҳокимлик захирасидаги 5 гектар ерни 200 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.С. Юқори Чирчиқ тумани Миям-Кангли маҳалласида жойлашган ҳокимлик захирасидаги 5 гектар ер майдонини 200 минг доллар эвазига сотмоқчи бўлган. У ўзининг юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали туман ҳокимининг тегишли қарорини чиқартириб, унинг номига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб беришини ваъда қилган ҳамда келишилган пулдан 50 минг долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси (пора бериш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб боришга киришилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '"Мамлакатимиздаги кўпгина ижобий ўзгаришлар сизнинг меҳнатингиз туфайли амалга ошмоқда!"'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:00

    'Хоразмлик 2 ёшли бола Жиззахда бедарак йўқолди'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:32

    Хоразмлик 2 ёшли бола Жиззахда бедарак йўқолди

    Болакай қидирилмоқда. Болани топганга мукофот пули берилади.

    '"Қамчиқ" довонида "BYD" хандаққа тушиб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:59

    "Қамчиқ" довонида "BYD" хандаққа тушиб кетди

    Тошкент-водий йўналишида ҳаракатланаётган ҳайдовчи машина бошқарввини йўқотган. ФВВ воқеа тафсилотларини очиқлади.

    'Долларнинг расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:03

    Долларнинг расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қийматини эълон қилди.

    'Тошкентда тирбандликлар прогноз қилинадиган марказ ишга туширилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:44

    Тошкентда тирбандликлар прогноз қилинадиган марказ ишга туширилди

    Натижада шаҳарда тирбандлик 50 фоизгача камайиши мумкин.

    'Ўзбекистон йил бошидан буён 6,5 млрд долларлик олтин экспорт қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:28

    Ўзбекистон йил бошидан буён 6,5 млрд долларлик олтин экспорт қилди

    Қимматбаҳо металл мамлакат экспортининг деярли 44 фоизини ташкил этди.