АсосийЖамият

Марказий банк 2024 йилда 52 та молия ташкилотини жаримага тортди

Қонунбузарликлар учун 28 та банк ва 24 та микромолия ташкилотидан 16,6 млрд сўм жарима ундирилган.

'Марказий банк 2024 йилда 52 та молия ташкилотини жаримага тортди'ning rasmi

Бу ҳақда 26 июнь куни Марказий банкнинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи эшитилган Сенат ялпи мажлисида регулятор раиси Тимур Ишметов маълум қилди.

Унинг қайд этишича, ўтган йилда олиб борилган назорат тадбирларида синов тариқасида тўртта банк намунаси асосида 14 та банкнинг риск профили баҳоланган. Унинг натижасида банкларга тегишли чоралар кўрилиб, заифликларни бартараф этиш топширилди. Қонунчилик талабларига риоя қилмаган банклар ва микромолия ташкилотларига нисбатан айрим операцияларни тўхтатиш ва жарима ундириш каби чоралар кўрилган.

Хусусан, валюта ва жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш каби қонунбузарликлар учун 28 та банк ва 24 та микромолия ташкилотидан 16,6 млрд сўм (Марказий банк курси бўйича $1,31 млн) миқдорида жарима ундирилди.

Аҳолига ажратилган кредитларнинг таваккалчилик даражасини баҳолаш ва юзага келиши мумкин бўлган муаммоли кредитларни аниқлаш учун регулятор ипотека кредитлари, автокредитлар ва микроқарзларнинг сифат жиҳатидан даврий ўзгаришини ўрганмоқда ҳамда банкларнинг кредит портфели таркибини диверсификация қилиш чораларини белгилаб олди.

Бундан ташқари, микроқарзлар концентрацияси юқори бўлган банкларда ортиқча ресурслар кичик бизнесни молиялаштиришга йўналтирилади. Капитал монандлиги ҳисобида аҳолига ажратилган ипотека ва автокредитлар бўйича таваккалчилик даражалари қарз олувчининг қарз юки кўрсаткичи ва таъминотга нисбатида белгиланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '1 июлдан бошлаб Тошкентдан Тель-Авивга рейслар қатнови тикланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:00

    1 июлдан бошлаб Тошкентдан Тель-Авивга рейслар қатнови тикланади

    Аввалроқ, Тошкент - Тель-Авив - Тошкент йўналишидаги рейслар вақтинча тўхтатилганди.

    'Тошкентда фуқаро ИИО ходимига пичоқ билан тажовуз қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:11

    Тошкентда фуқаро ИИО ходимига пичоқ билан тажовуз қилди

    Ҳолат юзасидан пойтахт ИИББ маълумот берди.

    'Сурхондарёдаги "заправка"да Nexia портлаб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:06

    Сурхондарёдаги "заправка"да Nexia портлаб кетди

    Машина газ тўлдирилаётганда портлаган. Қурбон бор.

    'Андижонда яширин экстремистик гуруҳ қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:01

    Андижонда яширин экстремистик гуруҳ қўлга тушди

    Андижонда жиҳодчилар диний экстремистик оқимининг яширин жамоати фаолияти аниқланди.

    'Қашқадарёдаги хусусий боғчада вафот этган 2,5 ёшли қизалоқ ўлими юзасидан жиноят иши қўзғатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:56