АсосийЖамият

Тошкентда хонадон ёниб кетди

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

'Тошкентда хонадон ёниб кетди'ning rasmi

Кеча, 29 июнь куни Пойтахт Тошкентнинг Юнусобод туманида жойлашган хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот  хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ёнғин кечки соат 21:44 да  туманнинг 19-мавзеда жойлашган 11-уйдаги хонадонларнинг бирида, юз берган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари этилган манзилга соат 21:55 да етиб бориб, ёнғин соат 22:02 ўчирилган. Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар