Кеча, 30 июнь куни соат 20:50 да Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳар "Кеш" МФЙ, Ипак йўли кўчасида жойлашган 2 та дўконда (қандолат ва қуруқ мевалар) ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, ёнғин содир бўлган жойга 4 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 20:53 да етиб борган ва соат 21:10 да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида дўконларнинг тахминан 30 кв.м майдонда том ва ички қисми ёнган.
“Ёнғин оқибатида ФВБга тан жарохати олган фуқаролар тўғрисида маълумот келиб тушмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ва зарари аниқланмоқда”,— дейилади хабарда.