АсосийДунё

АҚШ суди Google’ни 314 миллион доллар жаримага тортди

"Android" фойдаланувчиларнинг маълумотларини яширинча тўплагани учун компанияга чора кўрилди.

'АҚШ суди Google’ни 314 миллион доллар жаримага тортди'ning rasmi

АҚШнинг Калифорния штати суд ҳайъати Google компаниясини Android фойдаланувчиларнинг розилигисиз уларнинг шахсий маълумотларини ноқонуний тарзда йиққанлик айблови бўйича 314 миллион доллар тўлашга мажбур қилди. Бу ҳақда Zamon.uz хабар берди.

Даъвогарларга кўра, Гооглеънинг бош компанияси Alphabet Inc Android қурилмаларини ҳатто Wi-Фи тармоғига уланмаган ҳолатда ҳам маълумотларни ўз серверларига узатишга созлаган. Шу орқали фойдаланувчиларнинг пулли мобил интернет трафикларидан фойдаланилган ва бу маълумотлар компания томонидан мақсадли рекламаларни кучайтириш ҳамда хариталаш хизматларини ривожлантиришда ишлатилган.

Бу ҳолат Гооглеънинг махфийлик сиёсатига оид сўнгги суд ишларидан биридир.

Google вакили суд қарорига рози эмасликларини билдириб, апелляция шикояти киритилишини маълум қилди. Унга кўра, Android фойдаланувчилари қурилма созламалари ва хизмат кўрсатиш шартларини қабул қилиш орқали маълумот алмашишга розилик билдирган бўлади.

Калифорния аҳолиси номидан берилган жамоавий даъво 2019 йилда Санта Клара Олий судига киритилган. Шу билан бирга, бутун АҚШ бўйлаб Android фойдаланувчилари иштирокида яна бир федерал иш кўриб чиқилмоқда. Унга оид суд жараёни 2026 йил бошига белгиланган.

    Бошқа янгиликлар