АсосийДунё

Бали соҳилида фожеа: Паром ҳалокатга учради

Ҳодиса ортидан тўрт киши ҳалок бўлган, ўнлаб бедарак йўқолган.

'Бали соҳилида фожеа: Паром ҳалокатга учради'ning rasmi

Индонезиянинг Бали ороли соҳилларида кеча, 2 июль куни маҳаллий вақт билан кечқурун йирик денгиз ҳалокати содир бўлди.

Шарқий Явадан Балига ҳаракатланаётган йўловчи паром чўкиб кетди.

Ҳодиса оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлгани тасдиқланди, яна ўнлаб фуқаролар бедарак йўқолгани айтилмоқда.

Маҳаллий қутқарув хизматлари маълумотларига кўра, ҳалокатга учраган паром бортида жами 65 нафар инсон бўлган — улардан 53 нафари йўловчи ва 12 нафари экипаж аъзолари.

Полициянинг расмий баёнотига кўра, ҳозиргача 23 киши қутқарилган, тўрт киши эса ҳалок бўлган. Қутқарув ишлари ҳозирда ҳам давом этмоқда.

Бедарак йўқолганларни қидириш учун маҳаллий полиция, қутқарувчилар ва денгиз ҳимоя хизмати жалб қилинган.

Воқеа паром Ява оролидан йўлга чиққанидан тахминан 25 дақиқа ўтиб, яъни ҳали манзилга етмасдан рўй берган.

Паромда шунингдек, юк машиналари ва бошқа транспорт воситалари ҳам бўлгани қайд этилмоқда.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, ҳалокатдан бир неча дақиқа олдин кема экипажи двигателда техник носозлик юзага келганини маълум қилган.

Аммо бу аниқ ҳалокат сабаби сифатида ҳозирча тасдиқланмаган.

Айни пайтда расмийлар ҳалокат сабабларини ўрганмоқда. Мутахассислар эҳтимолий техник муаммо, об-ҳаво шароити ёки инсон омилини ҳам истисно қилмаяпти.

Маълумот ўрнида, ушбу йўналиш — Ява ва Бали ороллари орасидаги паром қатнови — маҳаллий аҳоли ва савдо-сотиқ билан шуғулланувчи фуқаролар томонидан кенг фойдаланиладиган саёҳат йўли ҳисобланади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:08

    Швейцария музейидан олтин тангалар ўғирланди

    Кеча Лозаннадаги қадимий Римга бағишланган музейда ўғирлик содир этилди. Олтинларнинг қиймати ҳозирча ошкор қилинмади. Фақат полиция тангалар "археологик қийматга эга"лигини айтди.

    'Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 21:05

    Бразилиянинг собиқ президенти ҳибсга олинди

    Собиқ президент бунгача уй қамоғида сақланаётган эди.

    'Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди'ning rasmi

    Дунё 22.11.2025 17:41

    Нигериядаги католик мактабидан 300 нафар бола ўғирлаб кетилди

    Қуролланган шахслар мактабга бостириб кириб, 303 нафар бола ва 12 нафар мактаб ходимини ўғирлаб кетишган. Бу бир ҳафтанинг ичида иккинчи марта содир бўлмоқда. Нигерияда бир ҳафтада икки марта болалар оммавий ўғирланди.

    ''ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 19:35

    'Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 17:09

    Исроиллик олимлар қаришни секинлаштирувчи иммун ҳужайрасини топди

    Тадқиқотчилар организмда қариган ҳужайраларни аниқлаб, йўқ қилишга ёрдам берадиган CD4-Eomes Ҳужайрасини кашф қилди.

    'Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди'ning rasmi

    Дунё 21.11.2025 14:31

    Зеленский АҚШ билан янги тинчлик режаси устида ишлашга рози бўлди

    Украина президенти В. Зеленский АҚШ армияси вакили билан учрашувда урушни якунлаш бўйича режани тезроқ имзолашга келишиб олди.