АсосийСиёсат

Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитининг маданий тадбирларида иштирок этди

Шунингдек, Мирзиёев Ағдам шаҳридаги "Иморат" тарихий-меъморий мажмуасига ташриф буюрди.

'Шавкат Мирзиёев ИҲТ саммитининг маданий тадбирларида иштирок этди'ning rasmi

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг 17-саммити доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев ҳамроҳлигида Ағдам шаҳридаги "Иморат" тарихий-меъморий мажмуасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

Бу ерга Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар делегациялари раҳбарлари ҳам келди.

Ағдам шаҳри Озарбайжоннинг ғарбий қисмида, Қорабоғ туманида жойлашган. 2021 йилдан бошлаб шаҳар инфратузилмаси фаол тикланмоқда: янги мактаблар, болалар боғчалари, уй-жойлар, маъмурий бинолар қурилмоқда.

"Иморат" мажмуасида Қорабоғ хонлиги асосчиси Паноҳ Алихоннинг саройи ва мақбараси жойлашган. 2024 йилда мажмуа реставрация ишлари ва археологик тадқиқотлардан сўнг қайта очилди.

Бу ерда Қорабоғ тулпорлари парки ва интерактив музей ташкил этилган.

Етакчилар мажмуада яратилган шароитлар, бунёдкорлик ишлари билан танишди. Меҳмонлар эътиборига Озарбайжон Қорабоғининг бой маданияти ва анъаналарини акс эттирувчи Қорабоғ тулпорлари иштирокидаги "Зафар" номли маданий дастур тақдим этилди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Шавкат Мирзиёев Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарини қабул қилди'ning rasmi

    Сиёсат 03.07.2025 20:10

    Шавкат Мирзиёев Афғонистон бош вазирининг иқтисодий масалалар бўйича ўринбосарини қабул қилди

    Стратегик муҳим минтақавий лойиҳа — Трансафғон темирйўлини қуриш лойиҳасини жадаллаштириш зарурлиги қайд этилди.

    'Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Хонкенди шаҳрида қўшма тикувчилик фабрикаси фаолияти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 03.07.2025 18:34

    Ўзбекистон ва Озарбайжон президентлари Хонкенди шаҳрида қўшма тикувчилик фабрикаси фаолияти билан танишди

    Корхонада йилига 3-5 миллион дона трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш режалаштирилган.

    'Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида 10 дан ортиқ муҳим ҳужжат имзоланди'ning rasmi

    Сиёсат 03.07.2025 08:47

    Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида 10 дан ортиқ муҳим ҳужжат имзоланди

    Икки мамлакат товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказишни режалаштирмоқда.

    'Шавкат Мирзиёев Озарбайжондаги "Sea Breeze" дам олиш мажмуаси фаолияти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 02.07.2025 22:36

    Шавкат Мирзиёев Озарбайжондаги "Sea Breeze" дам олиш мажмуаси фаолияти билан танишди

    Ташриф чоғида Каспий денгизининг ғарбий соҳилидаги ушбу йирик халқаро сайёҳлик маркази фаолияти ҳақида тақдимот ўтказилди.

    'Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Боку шаҳрида янги "Ўзбекистон" боғига тамал тоши қўйди'ning rasmi

    Сиёсат 02.07.2025 21:03

    Шавкат Мирзиёев ва Илҳом Алиев Боку шаҳрида янги "Ўзбекистон" боғига тамал тоши қўйди

    8,5 гектар майдонда Ўзбекистоннинг бой маданияти ва анъаналарини намойиш этадиган улкан мажмуа барпо этилади.