Ўзбекистонлик Алишер Усмонов Россиянинг энг кўп даромад олган 5 миллиардери қаторига кирди. Бу ҳақда Форбесъ ёзмоқда.
Қайд этилишича, Алишер Усмонов 1,2 миллиард доллар дивиденд даромади билан Россия миллиардерлари орасида 5-ўринни эгаллаб, ўтган йилги
ўриндан бир поғона пасайган.
Рейтингда биринчи ўринда — “Северстал” эгаси Алексей Мордашов (2,62 млрд доллар), иккинчида — “Лукоил” ҳаммуассиси Вагит Алекперов (2,61 млрд), учинчида — Владимир Лисин (1,98 млрд), тўртинчида — Леонид Михелсон (1,35 млрд) турибди.
Шунингдек, рейтингда солиқ ва комиссиялар инобатга олинмаган.
Маълумот учун, дивиденд компания фойдасидан акциядорларга тўланадиган даромад.