АсосийЖамият

Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи ишдан олинди

Фарғонада 100 дан ортиқ жарималари бекор қилинган Malibu-2 машинаси Акмал Аҳмедовнинг яқин қариндошига тегишли бўлиб чиқди.

'Фарғона вилояти ЙҲХБ бошлиғи ишдан олинди'ning rasmi

Фарғона вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи подполковник Акмал Аҳмедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.

"Тизимни таъмагирлик, порахўрлик сингари иллатлардан тозалаш ишлари олиб борилаётган бир пайтда, бошқарма бошлиғи яқин қариндошига тегишли бўлган Malibu-2 автомашинасида содир этилган қоидабузарликларни қонунга зид равишда яширишга урингани фош этилган", дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи билан подполковник Акмал Аҳмедов эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Ҳозирда мазкур қонунбузарликка тўлиқ ҳуқуқий баҳо бериш учун қўшимча суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, Malibu русумли 40 081 SBA давлат рақамли автотранспорт воситасида содир этилган барча қоидабузарликлар бўйича жарималар тўлиқ ундирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Россияда ҳужжатсиз ишлаётган ўзбекистонликлар қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 22:58

    Россияда ҳужжатсиз ишлаётган ўзбекистонликлар қўлга олинди

    Улар қурилиш объектида керакли ҳужжатларсиз ишлаган.

    'Ўзбекистонда ер қимирлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:40

    Ўзбекистонда ер қимирлади

    Эпицентрда зилзиланинг сезилиш кучи 4 балл бўлган.

    'Перевалда 3 кундан бери ёнғин бўлаётгани айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 20:38

    Перевалда 3 кундан бери ёнғин бўлаётгани айтилди

    ФВВ воқеа тафсилотларини очиқлади.

    'Тошкентда янги фирибгарлар: "масжид қурилиши", "ногиронларга ёрдам"...'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:18

    Тошкентда янги фирибгарлар: "масжид қурилиши", "ногиронларга ёрдам"...

    Пойтахтда фуқароларни алдаб пул йиғаётган уч нафар шахс қўлга тушди.

    'Тошкентда янги фирибгарлар: "масжид қурилиши", "ногиронларга ёрдам"...'ning rasmi

    Жамият Бугун 19:18

    Тошкентда янги фирибгарлар: "масжид қурилиши", "ногиронларга ёрдам"...

    Пойтахтда фуқароларни алдаб пул йиғаётган уч нафар шахс қўлга тушди.

    'Тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:13