АсосийДунё

Энди навбат Хитой билан Германиягами? Хитой Германия самолётига ҳужум қилди

Ҳолат юзасидан немис дипломатлари Хитой элчисини тушунтириш бериш учун чақиртирган.

'Энди навбат Хитой билан Германиягами? Хитой Германия самолётига ҳужум қилди'ning rasmi

Хитой Яман қирғоқлари яқинидаги немис самолётига лазер ёрдамида ҳужум қилиб, экипажни хавф остига қўйди ва миссияни барбод қилди. Бу ҳақда Германия Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.

Самолёт Европа Иттифоқининг фуқаролик кемаларини ҳусийлар ҳужумидан ҳимоя қилаётган эди. Шу сабабли учоқ Қизил денгизда патруллик қилаётган бўлган.

Хитой ҳарбийлари Европа Иттифоқининг Aspides операцияси доирасидаги немис самолётига қарши лазер қуролини қўллади. Германия ходимларини хавф остига қўйиш ва операцияни барбод қилишга уринишларни мутлақо қабул қилиб бўлмайди, дейилади Германия ТИВ баёнотида.

Ҳолат юзасидан немис дипломатлари Хитой элчисини тушунтириш бериш учун чақиртирган. Spiegel нашри маълумотларига кўра, ҳодиса Хитой фрегатига самолёт яқинлашаётганда юз берган. Немис самолётига зарар етган-етмагани ҳозирча номаълум.

Ҳужум Aspides операцияси учун ижарага олинган немис разведка самолётига қарши амалга оширилган. Уни фуқаролик учувчилари бошқаради ва у тўртта Бундесвер аскарини олиб юриши мумкин. Самолётнинг ўзи Жибутида жойлашган.

6 ва 7 июль кунлари ҳусийлар (Яман ҳаракати) апрель ойидан бери илк бор Қизил денгиздаги иккита юк кемасига ҳужум қилди. Биринчи ҳолатда экипаж қутқарилган, иккинчисида эса зарба оқибатида икки киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳатланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Афғонистон олий раҳбарини ҳибсга олишга ордер берилди'ning rasmi

    Дунё 08.07.2025 21:48

    'Евроиттифоқ Украинадаги катта бюджет тешигини қандай ёпишни изламоқда'ning rasmi

    Дунё 08.07.2025 18:29

    Евроиттифоқ Украинадаги катта бюджет тешигини қандай ёпишни изламоқда

    Гап ҳарбий ёрдамни бюджетдан ташқари грантлар шаклида юбориш бўйича кетяпти.

    'Россияда ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар уйида тинтувлар ўтказилди'ning rasmi

    Дунё 08.07.2025 17:19

    Россияда ҳуқуқ ҳимоячилари ва журналистлар уйида тинтувлар ўтказилди

    Бу ҳаракатлар “давлатга хиёнат” моддасига оид жиноят иши доирасида амалга оширилган

    'Россия Украинага яна ҳужум қилди'ning rasmi

    Дунё 08.07.2025 16:28

    Россия Украинага яна ҳужум қилди

    Ҳужум ортидан 9 киши жароҳат олган.

    'Арманистон парламенти яна кескинлик марказида'ning rasmi

    Дунё 08.07.2025 14:56

    Арманистон парламенти яна кескинлик марказида

    Депутатлар ўртасида навбатдаги жанжал муштлашув билан якунланди

    'Исроил Эронга янги зарбалар беришга тайёрланаётгани айтилмоқда'ning rasmi

    Дунё 08.07.2025 13:57

    Исроил Эронга янги зарбалар беришга тайёрланаётгани айтилмоқда

    Исроил ҳукумати агар Эрон уранни бойитишни қайта бошласа, унинг ядро объектларига ҳужум қилишни кўриб чиқмоқда.