АсосийДунё

Исроил ва ҲАМАС сулҳ ёқасида, аммо битта масалада келиша олмади

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар деярли якунига етган.

'Исроил ва ҲАМАС сулҳ ёқасида, аммо битта масалада келиша олмади'ning rasmi

Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар деярли якунига етган. Томонлар бир неча асосий бандларда келишувга эришган. Аммо бир масала бор — у ҳали ҳам тўсиқ бўлиб турибди. Бу масала: Исроил армиясининг Ғазодаги мақоми ва у ерда қанча қолиши.

“Sky News” нашри хабарига кўра, Қатарда ўтаётган музокараларда айнан шу нуқта томонлар ўртасида якуний муроса йўлини тўсиб қўймоқда. Исроил олдида танлов турган кўринади:

1. Урушни тўхтатиб, гаровдагиларни қайтариш ва ҳудудни тарк этиш

2. Ғазони номаълум муддатга ҳарбий назоратда сақлаб қолиш.

Қандай бандлар бўйича келишув бор?

Томонлар қуйидаги масалаларда бир тўхтамга келган:

60 кунлик ўт очишни тўхтатиш муддати. Бу муддат давомида Исроил урушни қайта бошламаслиги керак – бунга АҚШ кафолат бермоқда.

Гуманитар ёрдам етказиш. Исроил армияси чиқиб кетган ҳудудларда ҲАМАС ҳам, Исроил ҳам назорат қилмайди. У ерда нейтрал, учинчи томон фаолият юритади.

Аммо шунга қарамай, Ғазо Гуманитар Жамғармаси (ҒГЖ) Исроил ҳарбийлари бўлмаган ҳудудларда ишлай олмайди. Бу эса ёрдам етказишда жиддий чеклов бўлиб қолмоқда.

Исроилнинг урушдаги асосий мақсади: фақат гаровдагилар эмас

Исроилнинг расмий позицияси:

“Биз фақат гаровдагиларни эмас, ҲАМАСни ҳам ҳарбий, ҳам сиёсий куч сифатида бутунлай йўқ қилишимиз керак.”

Бу ҳолат эса Исроилнинг Ғазодан бутунлай чиқиб кетиш эҳтимолини шубҳа остига қўяди. Яъни Исроил сулҳга қўл урган тақдирда ҳам — сектордаги ўз ҳарбий иштирокини бутунлай тугатишга шошилмаслиги мумкин.

Уруш қандай бошланган эди?

7 октябрь, 2023 йил – ҲАМАС Исроил жанубига кутилмаган ҳужум уюштиради. Натижада 1 200 га яқин одам ҳалок бўлади, 251 киши гаровга олинади.

Бугун, 2025 йил ёзида, уларнинг 20 нафарга яқини тирик бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.

Айни пайтда, Исроилнинг қасос ҳужумлари оқибатида Ғазода 57 мингдан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлгани маълум қилинган.

Сулҳ йўли — қанчалик яқин?

Ягона масала — Исроил армиясининг мақоми — ҳал этилмагунча сулҳ имзоланиши қийин. Аммо халқаро босим кучаймоқда, минглаб бегуноҳ тинч аҳоли қурбон бўлаётган бир пайтда, бу урушга нуқта қўйилиши тобора долзарб тус олмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тожикистон афғонистонлик қочқинларга мамлакатни тарк этишлари учун 15 кун муҳлат берди'ning rasmi

    Дунё Бугун 20:26

    Тожикистон афғонистонлик қочқинларга мамлакатни тарк этишлари учун 15 кун муҳлат берди

    Тожикистонда 13 мингдан ортиқ Афғонистон фуқароси истиқомат қилаётгани айтилмоқда.

    'Россия ишчи кучи танқислигини ҳинд мутахассислар билан қопламоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:43

    Россия ишчи кучи танқислигини ҳинд мутахассислар билан қопламоқда

    Ушбу ташаббус Екатеринбургда очилаётган Ҳиндистон консуллиги томонидан қўллаб-қувватланди.

    'Киевда Украинанинг “Нептун” ракеталари ҳақида маълумот олишга уринган Хитой жосуслари ушланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:21

    Киевда Украинанинг “Нептун” ракеталари ҳақида маълумот олишга уринган Хитой жосуслари ушланди

    Киевдаги олий ўқув юртларидан бирининг собиқ талабаси ва унинг отаси қўлга олинган.

    'АҚШ аэропортларида текширувдан ўтишда пойабзал ечиш талаби ҳақида билармидингиз?'ning rasmi

    Дунё Бугун 19:17

    'Европада жазирама иссиқ ортидан 2300 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:34

    Европада жазирама иссиқ ортидан 2300 киши ҳалок бўлди

    Ғарбий Европанинг катта қисмлари ҳаддан ташқари иссиқликдан азият чеккан 10 кунни қамраб олди.

    'Қизил денгизда юнон кемаси чўкиб кетди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:37

    Қизил денгизда юнон кемаси чўкиб кетди

    Ҳалокат ортидан ўлим ва оғир жароҳатлар бор.