АсосийДунё

Киев марказида сирли суиқасд: “УХХ” полковниги ўлдирилди

Иван Воронич УХХ таркибидаги махсус операциялар маркази бошқармасида катта оператив ходим лавозимида хизмат қилган.

'Киев марказида сирли суиқасд: “УХХ” полковниги ўлдирилди'ning rasmi

Бугун, 10 июль куни Украина пойтахти Киевда ўртага чиққан сирли воқеа маҳаллий ва халқаро жамоатчиликни ларзага солди. Марказий кўчада, одамлар кўз ўнгида Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) полковниги Иван Воронич отиб ўлдирилди.

Бу ҳақда Украина Олий Радасининг собиқ депутати Игор Мосийчук ўзининг Телеграм-каналида хабар берган.

“Шахси ҳозирча аниқланмаган эркак Иван Вороничга яқинлашиб, беш марта ўқ узган. Полковник воқеа жойида ҳалок бўлган. Ҳужумчи эса қочишга муваффақ бўлган”, — деб ёзади Мосийчук.

Дастлабки маълумотларга кўра, Иван Воронич УХХ таркибидаги махсус операциялар маркази бошқармасида катта оператив ходим лавозимида хизмат қилган.

Ҳозирча ҳужумдан олинган видео ёзувлар тарқалган, аммо расмий изоҳлар кутилмоқда. Украина ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қотилни аниқлаш ва қўлга олиш учун кенг кўламли операция бошлаган.

“РБК-Украина” нашри ҳам Вороничнинг полковник унвонига эга бўлганини тасдиқлаган.

Бу қотиллик ортида ким тургани ҳозирча номаълум. Аммо воқеанинг айнан Киев марказида, юқори мартабали махсус ходимга қарши содир этилгани — бу тасодиф эмаслиги мумкинлигини кўрсатмоқда.

    Бошқа янгиликлар