Ҳозирда Россия ўз ўқ-дориларининг 40 фоизгача қисмини КХДРдан олмоқда — Украина Бош разведка бошқармаси раҳбари. Бу ҳақда Кирилл Буданов Bloomberg нашрига берган интервюсида маълум қилди.
Интервюда Буданов томонидан билдирилган бошқа фикрлар:
Россия билан тинчлик шартномаси йил охиридан анча олдин имзоланиши мумкин, ўт отишни тўхтатиш бўйича келишувга эса яқин ойлар ичида эришишимиз эҳтимоли бор;
АҚШ яқин келажакда Украинани қўллаб-қувватлашни давом эттиради;
Трампнинг позицияси изчилликка ва аниқликка асосланган, уни матбуотдаги тасвирлар асосида баҳоламаслик керак. Мен махсус хизмат раҳбари сифатида бу борада кўпроқ маълумотга эгаман;
Россия бу йил охиригача Донецк вилоятини тўлиқ эгаллай олмайди;
Россия армияси Днепропетровск вилоятига 10 километргача киришни режалаштирмоқда.