АсосийДунё

Арманистон Зангезур йўлаги устидан назоратни АҚШга топширишни рад этди

Аввалроқ Том Баррак Вашингтон Зангезур йўлагини 100 йилга ижарага олиш ниятида эканини билдирган эди.

'Арманистон Зангезур йўлаги устидан назоратни АҚШга топширишни рад этди'ning rasmi

Арманистон Зангезур йўлаги устидан назоратни АҚШга топширишни рад этди. Бу ҳақда мамлакат бош вазири матбуот котиби Назели Багдасарян маълум қилди.

Ушбу баёнот Қўшма Штатларнинг Туркиядаги элчиси Том Барракнинг баёнотига жавобан берилди. Аввалроқ Баррак Вашингтон Зангезур йўлагини 100 йилга ижарага олиш ниятида эканини билдирган эди. 

Барракнинг сўзларига кўра, АҚШ Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги музокараларнинг олдинга силжишига ёрдам бериш мақсадида Зангезур йўлагини 100 йилга ижарага олишга тайёр. Бироқ Багдасарянга кўра, Арманистон ҳукумати мазкур масалани муҳокама қилмаяпти.

"Арманистон суверен ҳудудининг бошқарувини учинчи томонга топширишни муҳокама қилмаган ва бундай қилишни режалаштирмаяпти. Арманистон Республикасининг ҳеч бир қисми унинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ёки юрисдикциясидан ташқарида бўлиши мумкин эмас. Шу боис, АҚШ элчиси томонидан тилга олинган вариант қонуний жиҳатдан имконсиз", —дея муносабат билдирди Багдасарян. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Харковда кетма-кет портлашлар: Россия дронлари фуқаролик объектини нишонга олди'ning rasmi

    Дунё Бугун 02:16

    Харковда кетма-кет портлашлар: Россия дронлари фуқаролик объектини нишонга олди

    Шаҳарда атиги 20 дақиқа ичида камида 17 та портлаш содир бўлган.

    'Ғарб менинг шартларимни қабул қилмагунча урушни давом эттираман — Путин'ning rasmi

    Дунё 15.07.2025 21:03

    Ғарб менинг шартларимни қабул қилмагунча урушни давом эттираман — Путин

    Путин Трамп билан муносабатларини қадрлашини, бироқ Россия манфаатлари ҳаммасидан устун эканлигини айтган.

    'Трамп Зеленскийга Москва ва Петербургга зарба бериш имконини таклиф қилди'ning rasmi

    Дунё 15.07.2025 17:03

    Трамп Зеленскийга Москва ва Петербургга зарба бериш имконини таклиф қилди

    Аввалроқ ҳам Қўшма Штатлар етакчиси Украина раҳбарига бу таклифни ошкор гапирганди.

    'Трамп Челси ютган кубокни ўзида қолдирди'ning rasmi

    Дунё 15.07.2025 16:30

    Трамп Челси ютган кубокни ўзида қолдирди

    Челсига эса янгиси топширилди. Кубок 24 каратлик олтин билан қопланган.

    'АҚШда қизамиққа чалинганлар сони рекорд даражага етди'ning rasmi

    Дунё 15.07.2025 13:59

    АҚШда қизамиққа чалинганлар сони рекорд даражага етди

    2025 йил июль ойида АҚШда 1300 га яқин одам қизамиққа чалинган.

    'Трамп: Россия урушни тўхтатмаса, савдо қилган давлатларга 100 фоиз бож қўямиз'ning rasmi

    Дунё 15.07.2025 13:21

    Трамп: Россия урушни тўхтатмаса, савдо қилган давлатларга 100 фоиз бож қўямиз

    АҚШ президенти Дональд Трамп Россияни урушни тўхтатишга мажбур қилиш учун янги таҳдид билан чиқди.