АсосийДунё

Патриот тизимларини Украинага юбориш бўйича тайёргарлик тўлиқ суръатда давом этмоқда

Бироқ Германия Мудофаа вазирлиги вакили бу борада эҳтиёткорона изоҳ берди.

'Патриот тизимларини Украинага юбориш бўйича тайёргарлик тўлиқ суръатда давом этмоқда'ning rasmi

НАТО ҳарбий кучлари қўмондони Алексус Гринкевич Германиянинг Висбаден шаҳрида ўтган анжуманда Патриот ҳаво мудофаа тизимларини Украинага етказиш бўйича ишлар “тўлиқ тезликда” олиб борилаётганини маълум қилди.

“Менга имкон қадар тезроқ ҳаракат қилиш вазифаси юкланган”, — деди Гринкевич ва бу борада Германия билан яқин ҳамкорлик қилинаётганини таъкидлади.

Бироқ Германия Мудофаа вазирлиги вакили бу борада эҳтиёткорона изоҳ берди:

“Мен Германиядан Украинага Patriot компонентлари юборилгани ҳақида маълумотга эга эмасман. Ҳозирча йўлга чиққан ҳеч нарса борлигини тасдиқлай олмайман”, — деди у.

Аввалроқ, 15 июль куни АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп:

“Патриотлар Германиядан кетмоқда, Германия эса уларни янгилайди. Ва ҳар доим АҚШ тўлиқ тўловни олади”, — дея баёнот берган эди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ироқдаги савдо марказида ёнғин: 77 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:01

    Ироқдаги савдо марказида ёнғин: 77 киши ҳалок бўлди

    Савдо мажмуаси жойлашган Восит вилоятида қурбонлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди.

    'Украинага янги Бош вазир тайинланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 18:44

    Украинага янги Бош вазир тайинланди

    Свириденконинг тайинланишини Раданинг 262 халқ депутати қўллаб-қувватлади, 22 нафари қарши чиқди.

    'Тожикистон "Рогун" ГЕС’дан Ўзбекистонга 20 йил давомида электр энергияси етказиб беради'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:20

    Тожикистон "Рогун" ГЕС’дан Ўзбекистонга 20 йил давомида электр энергияси етказиб беради

    Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасида 20 йиллик электр энергияси бўйича муҳим битим имзоланди.

    'Долларнинг расмий курси яна пасайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:26

    Долларнинг расмий курси яна пасайди

    Долларнинг расмий курси 100,17 сўмга тушди ва 12 658,19 сўмни ташкил қилди.

    'Исроил хавфсизлик вазири Сурия етакчисини ўлдиришга чақирди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:07

    Исроил хавфсизлик вазири Сурия етакчисини ўлдиришга чақирди

    Унинг айтишича, бундай инсонлар билан музокара қилиш имконсиз.

    'Европа хавфсизлигини энди Европа кафолатлайди'ning rasmi

    Дунё Бугун 14:47

    Европа хавфсизлигини энди Европа кафолатлайди

    Лондон ва Берлин уруш ҳолатида ўзаро ёрдам ҳақидаги битим устида ишламоқда.