АсосийЖамият

Ўзбекистонда хусусий клиникаларга орган кўчириб ўтказишга рухсат берилиши мумкин

Хусусий секторга трансплантология учун босқичма-босқич рухсат бериш масаласи ССВ томонидан ўрганилмоқда.

'Ўзбекистонда хусусий клиникаларга орган кўчириб ўтказишга рухсат берилиши мумкин'ning rasmi

Ўзбекистонда хусусий тиббий клиникаларга орган кўчириб ўтказиш бўйича операцияларни ўтказишга рухсат берилиши мумкин. Spot хабар қилишича, бу ҳақда 15 июль куни Савдо-саноат палатасида ташкиллаштирилган соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқотда маълум қилинди.

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Алишер Бобоевнинг маълум қилишича, президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилган бўлиб, у бошқа вазирлик ва ҳокимликлар билан келишилмоқда. Ҳужжатда хусусий клиникаларга орган кўчириб ўтказиш операцияларини амалга оширишга рухсат берилиши назарда тутилган. Президент қарори яқин 2−3 ҳафта ичида эълон қилиниши мумкин.

“Жуда кўп беморлар бошқа давлатларга бормоқда. 10 нафар бемордан фақат бештасида бунинг учун маблағ бўлиши мумкин, қолганлари эса мамлакатда қолишга мажбур. Агар бу соҳани ривожлантирмасак ва маҳаллий кадрларни тайёрламасак, биз анча орқада қоламиз”,  деган Central Asian Medical University ректори Нурилло Мамасодиқов.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Лицензиялаш, аккредитациялаш ва тиббий туризмни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи Жалолиддин Асамутдинов сўнгги йилларда хусусий секторга трансплантологияга кириш имконини бериш масаласи жуда долзарб бўлиб бораётганини қайд этди.

“Беморларнинг Ўзбекистондан хорижга оқими сезиларли ўсди. Биз аслида Ҳиндистон, Туркия ва бошқа давлатлардан, айниқса, трансплантология соҳасида тиббий хизматларни импорт қиляпмиз. Бу эса бир қатор ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий муаммоларни келтириб чиқармоқда. Хусусий сектор бундай операцияларни Ўзбекистонда ўтказишга рухсат беришни таклиф қилмоқда. Бироқ бунинг учун қонунчиликни ўзгартириш керак бўлади — бу эса тез амалга ошадиган жараён эмас. Шунга қарамай, бу йўналишда ишлар бошланган”, деган вазирлик вакили.

Унинг таъкидлашича, трансплантология оғир ва мураккаб масала бўлиб, у Ўзбекистон ҳудудида тегишли инфратузилмани яратишни талаб этади. Хусусан, генетик тадқиқотлар ва бошқа тестларни ўтказиш имконияти зарур бўлади.

Жалолиддин Асамутдиновнинг айтишича, Соғлиқни сақлаш вазирлиги хусусий секторга трансплантологияга босқичма-босқич рухсат бериш масаласини диққат билан ўрганмоқда. Дастлабки босқичда унчалик мураккаб бўлмаган операцияларни амалга оширишга рухсат бериш, келгусида эса бундай имкониятни барча малакали клиникаларга бериш режалаштирилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '“Тўйлар муборак” фильми режиссёри вафот этди'ning rasmi

    Жамият 17.07.2025 20:58

    “Тўйлар муборак” фильми режиссёри вафот этди

    Эдуард Хачатуров ижодий фаолияти давомида кўплаб фильмларни суратга олган.

    'Андижонда трансформатор “будкаси” ичида 4 ёшли қизчани ток урди'ning rasmi

    Жамият 17.07.2025 20:52

    Андижонда трансформатор “будкаси” ичида 4 ёшли қизчани ток урди

    Қизалоқ трансформатор ичига кириб қолган мушугини кузатиб борган ва юзи куйиб қолган.

    'Ўзбекистонда 52 метрли “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” яратилмоқда'ning rasmi

    Жамият 17.07.2025 20:28

    Ўзбекистонда 52 метрли “Цивилизациялар ва кашфиётлар девори” яратилмоқда

    Девор бўйлаб жами 10 дан ортиқ миниатюра ўрин олади.

    'Тошкент вилоятида 26 ёшли йигит пичоқлаб, ўлдирилди'ning rasmi

    Жамият 17.07.2025 18:50

    Тошкент вилоятида 26 ёшли йигит пичоқлаб, ўлдирилди

    Ҳолат тафсилотлари маълум қилинди.

    'Жазони ўтаб чиққан фуқароларга давлатдан 2,2 млн сўм бир марталик нафақа берилади'ning rasmi

    Жамият 17.07.2025 17:44

    Жазони ўтаб чиққан фуқароларга давлатдан 2,2 млн сўм бир марталик нафақа берилади

    Озодликка чиққан шахс бир ой ичида туман (шаҳар) пробация бўлимларига шахсан мурожаат қилиши лозим.