AFP: Ироқдаги савдо марказида ёнғин: 77 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда AFP Агентлик Ироқ Ички ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари маълумотига кўра, беш кун муқаддам Бағдоддан 160 км жануби-шарқда жойлашган Ал-Кут шаҳрида очилган комплексдаги ёнғин чоршанба куни кечқурун бошланган, ҳозирга келиб ўчирилган. Айни пайтда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда ёнғин вақтида бино томига чиқиб олган одамларни кўриш мумкин.
Савдо мажмуаси жойлашган Восит вилоятида қурбонлар хотирасига уч кунлик мотам эълон қилинди.