Эрон Президенти Масуд Пезешкиан яқинда амалга оширган Табриз сафари чоғида ноодатий вазиятга дуч келди. Президентнинг учта хизмат автомобили йўлда тўхтаб қолди ва у сафарининг бир қисмини оддий такси ёрдамида давом эттиришга мажбур бўлди. Бу ҳақда Zamon.uz маълум қилди.
Воқеа Қазвин вилоятининг Тақестан шаҳри яқинида юз берган. Президент ва унинг хавфсизлик хизмати вакиллари автоуловларда Табриз томон йўлга чиққанида, Рашт чиқиш йўлидаги йўл бўйидаги ёнилғи қуйиш шохобчасида автомобилларини бензин билан тўлдиришган. Аммо кўп ўтмай, барча автомобиллар техник носозлик сабаб тўхтаб қолган.
Текширувлар натижасида аниқланишича, ёнилғи қуйиш шохобчасида сув аралашган бензин сотилган. "Бизнинг суриштирувимизга кўра, бу шохобча илгари ҳам шундай қонунбузарликларга йўл қўйган", — деди Молавий.
Президент Пезешкиан маҳаллий ҳокимиятдан ёрдам сўраш ўрнига, шахсий ташаббус билан оддий такси чақириб, Табризга йўл олди. "Президент вилоят ҳокимининг идорасига мурожаат қилмади ва ҳеч қандай расмий ёрдам сўрамади. У шунчаки таксига ўтирди ва сафарини давом эттирди", — дейди Молавий.
Эрон Миллий Нефть Маҳсулотлари Тақсимоти Компанияси (НИОПДC) ушбу АЁҚШ илгари ҳам шикоятларга сабаб бўлганини тасдиқлади. Аммо шунга қарамай, мазкур шохобча фаолиятини давом эттираётгани борасида изоҳ берилмади.