Словакия Россияга қарши 18-санкциялар пакетига тўсиқни олиб ташлади.
Мамлакат бош вазири Роберт Фицо Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан Евроиттифоқнинг Россия газидан бутунлай воз кечиш режалари бўйича Словакия учун кафолатлар юзасидан музокаралардан сўнг бунга рози бўлди. Фицо суҳбат тафсилотларини ошкор этмади.
Словакия ва Россиянинг “Газпром” компанияси ўртасида 203 йилгача амал қиладиган газ етказиб бериш бўйича шартнома мавжуд. Оммавий ахборот воситаларига кўра, Фицо ушбу шартномани сақлаб қолиш ёки Евроиттифоқдан компенсациялар ҳамда энергия хавфсизлиги бўйича кафолатлар олиш йўлларини излаб келган.
Кутилишича, 18-санкциялар пакети Россиянинг банк сектори ва қурол саноатини, шунингдек, нефт экспортини қамраб олади. Хусусан, Россия нефти учун белгиланган нарх чегараси 60 доллардан 45 долларга туширилади.