АсосийЖамият

Қашқадарёдаги “заправка” портлашида ҳалок бўлган ва яраланганларга товон пули тўланади

Вафот этганларнинг оила аъзоларига 100 млн сўмдан, жароҳат олганларга 50 млн сўмдан моддий ёрдам кўрсатилади.

'Қашқадарёдаги “заправка” портлашида ҳалок бўлган ва яраланганларга товон пули тўланади'ning rasmi

Жорий йил 16 июль куни Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида газ "заправка" портлаши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган. Маълумотларга кўра, фожиада вафот этган ва жароҳатларганларга товон пуллари тўлаб берилмоқда.

Кўкдаладаги портлашда ҳалок бўлган тўрт нафар фуқаро оила аъзоларига 100 миллион сўмдан компенсация тўлаб берилмоқда. Шунингдек, турли даражада тан жароҳати олган 15 нафар фуқарога 50 миллион сўмдан моддий ёрдам кўрсатилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилган. 

Аниқланишича, газ тўлдириш станцияси раҳбари ҳам ёнғин оқибатида вафот этган. Портлаш натижасида шохобча ҳовлисидаги контейнерлардан бири ресторан ҳудудига учиб тушган ва натижада ресторанда ҳам ёнғин бошланган. У ерда ҳам вафот этганлар бор.

16 июль куни Кўкдала тумани тиббиёт бирлашмасига куйиш тан жароҳатлари билан етти нафар бемор шифохонага келтирилган. Улардан икки нафарининг ҳолати оғир ва реанимацияга ётқизилган. Беш нафари турли даражадаги тан жароҳатлари билан мурожаат қилган. Керакли тиббиёт мутахассислари жалб этилган. Маълум бўлишича, шифохонадаги беморларнинг барчаси станцияда ишловчи ходимлар бўлган.

Газ заправкадаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши доирасида суд-тиббий, ёнғин келиб чиқишини аниқлаш бўйича суд-кимёвий, биология, криминалистика ва ёнғин техникавий экспертизалари тайинланган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Бугун ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:22

    Бугун ҳаво ҳарорати 45 даражагача кўтарилади

    19 июль кунги об-ҳаво маълумотлари эълон қилинди.

    'Тошкентда ноқонуний тамаки савдоси фош этилди'ning rasmi

    Жамият 18.07.2025 15:38

    Тошкентда ноқонуний тамаки савдоси фош этилди

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан иш қўзғатилган.

    'Пластик карта орқали пора олган божхона инспектори қўлга олинди'ning rasmi

    Жамият 18.07.2025 12:12

    Пластик карта орқали пора олган божхона инспектори қўлга олинди

    Мазкур ҳолат юзасидан инспекторга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

    'XVI асрдаги экология сиёсати'ning rasmi

    Жамият 18.07.2025 11:49

    XVI асрдаги экология сиёсати

    Сув – ҳаёт манбаи. Аммо у фақат ичимлик ёки табиий бойлик эмас, балки тарихий тараққиётлар, аграр сиёсатлар ва ҳатто сиёсий ҳокимиятлар барқарорлигида ҳам асосий омил бўлган.

    '“Ҳокимнинг бoжасиман” дея одамларни чув туширган шахс суд томонидан жазога тортилди'ning rasmi

    Жамият 18.07.2025 11:27

    “Ҳокимнинг бoжасиман” дея одамларни чув туширган шахс суд томонидан жазога тортилди

    Ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ҳокимлиги муносабат билдирди.

    'Янгиҳаётда “Долзарб 90 кун” доирасидаги профилактик тадбир ўтказилди'ning rasmi

    Жамият 18.07.2025 11:23

    Янгиҳаётда “Долзарб 90 кун” доирасидаги профилактик тадбир ўтказилди

    Ёзги мавсумда ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “Долзарб 90 кун” лойиҳаси доирасидаги ишлар давом этмоқда.