Тошкент шаҳри, Учтепа тумани — Вояга етмаган фарзандлар ҳуқуқлари яна бир бор таъминланди. Бюронинг Учтепа туман бўлими томонидан амалга оширилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида, тожикистонлик ундирувчи аёл Б.Х. фойдасига қарздор фуқаро Д.А.дан 58 млн 700 минг 631 сўм миқдоридаги алимент пули тўлиқ ундириб берилди.
Суд қарорига кўра, 2021 йил 26 ноябрда Учтепа туманлараро фуқаролик ишлари бўйича суди томонидан Д.А.дан икки нафар вояга етмаган фарзандларини таъминлаш учун ойлик даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган эди. Аммо у турли баҳоналар билан ўз фарзандлари учун пул тўламай келган.
Айтиш жоизки, ундирувчи Б.Х. ўз юрти — Тожикистонда бўлган ҳолда, қарздор билан ҳар ойлик алимент пулларини келишилган тартибда ўтказишни келишиб олган. Бироқ оталик масъулиятини унутаётган фуқаро бундай келишувни бажармаган.