АсосийДУНË

Бангладешда ўқув самолёти коллеж ва мактаб ҳудудига қулаб тушди

19 киши ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ одам жароҳат олган.

'Бангладешда ўқув самолёти коллеж ва мактаб ҳудудига қулаб тушди'ning rasmi

Бангладешда ўқув самолёти коллеж ва мактаб ҳудудига қулаб тушди. 19 киши ҳалок бўлди, 50 дан ортиқ одам жароҳат олди. Бу ҳақда Reuters хабар берди. 

Агентликнинг Бангладеш расмийларига таяниб хабар беришича, мамлакат Ҳарбий-ҳаво кучларига тегишли F-7 BGI русумидаги ўқув самолёти Даккадаги коллеж ва мактаб ҳудудига қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида Камида 19 киши ҳалок бўлган, 50 дан ортиқ одам жароҳат олган.

Воқеа жойидан олинган фото ва видеоларга кўра, самолёт бинолардан бирининг деворига урилиб, ёниб кетган.

Маҳаллий Prothom Alo нашрининг ёзишича, самолёт ҳавога кўтарилгандан 12 дақиқа ўтиб қулаб тушган. Ҳалокат сабаблари ҳозирча номаълум. 22 июль куни Бангладешда ҳалок бўлганлар хотирасига мотам эълон қилинди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди'ning rasmi

    ДУНË Бугун 04:24

    Конгода Эболага чалинган 11 бемор изолятордан қочиб кетди

    Mазкур ҳудуд Эбола вируси тарқалишининг асосий ўчоқларидан бири ҳисобланади.

    'Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 14:08

    Ўзбекистоннинг суверен рейтинги “барқарор”дан “ижобий”га кўтарилди

    Агентликнинг бугунги қарори ўтган йил қайд этилган мазкур натижанинг мантиқий давоми сифатида баҳоланмоқда.

    'Доллар курси кўтарилди'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:13

    Доллар курси кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 4 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

    'Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади'ning rasmi

    ДУНË 03.06.2026 11:05

    Россия фуқаролигига ариза берувчилар энди судланмаганлик ҳақида маълумотнома топширади

    Фармонда айрим тоифалар учун истиснолар ҳам назарда тутилган.

    'Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:36

    Киевда ҳаво ҳужуми: аҳоли метро бекатларида тунни ўтказди

    Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум оқибатида 4 киши ҳалок бўлган, яна 58 киши турли даражада жароҳат олган.

    'Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди'ning rasmi

    ДУНË 02.06.2026 04:05

    Трамп: Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро ҳужум қилмасликка келишиб олди

    Трамп мазкур баёнотни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяҳу билан телефон орқали мулоқот қилганидан сўнг ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди.