АсосийЖамият

Тошкентда дўкондан тамаки ўғирлаган шахс ушланди

У дўконнинг том қисмини бузиб, 200 қути тамаки ўғирлаган.

'Тошкентда дўкондан тамаки ўғирлаган шахс ушланди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Сергели тумани қўриқлаш хизматининг навбатчилик қисмига Чоштепа кўчасида жойлашган ташвиш сигнали келиб тушди. Воқеа жойига зудлик билан тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари етиб бориб, ҳолатни ўрганган.

Аниқланишича, юзига ниқоб таққан шахс дўконнинг том қисмини бузиб кириб, ўғирлик содир этган. Тезкор гуруҳ ходимлари томонидан гумонланувчи 3 та оқ целлофан пакетда 200 қути тамаки маҳсулотларини олиб тушаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. 

Дўкон эгаси аввал ҳам ушбу дўконда ўғирлик содир этилганлигини маълум қилди. 

“Мен савдо билан шуғулланаман. Бундан аввал ҳам дўконда 2 марта ўғирлик содир бўлган эди. Биринчи ўғирликдан сўнг, кузатув камераларини ўрнатдик, лекин иккинчи бор ўғирликка тушган одамларнинг юзида ниқоби ва қўлқопи борлиги учун уларнинг шахсини аниқлай олмадик. Шундан сўнг, мен дўконни қўриқлаш пультига улатдим. Оқибатда ходимларнинг тезкор ҳаракатлари билан ўғрилар бу сафар қочишга ҳам улгурмади”,- дейди дўкон эгаси. 

Воқеа жойидан топилган барча ашёвий далиллар қонунан тартибда расмийлаштирилган. 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистонда 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 00:35

    Ўзбекистонда 22 кг.дан ортиқ гиёҳвандлик моддаси мусодара қилинди

    Ҳозирда барча гумондорларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилган ва эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

    'Наманганда оила ичидаги зўравонлик юзасидан текширув бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 00:31

    Наманганда оила ичидаги зўравонлик юзасидан текширув бошланди

    Ҳозирда вояга етмаган болаларнинг руҳий ва жисмоний ҳолати ўрганилмоқда.

    '4 вилоятда 22,5 кг наркотик мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият 21.07.2025 22:28

    4 вилоятда 22,5 кг наркотик мусодара қилинди

    Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.

    'Ўзбекистон Барқарор ривожланиш глобал индексида 19 поғона юқорилади'ning rasmi

    Жамият 21.07.2025 21:26

    Ўзбекистон Барқарор ривожланиш глобал индексида 19 поғона юқорилади

    Барқарор ривожланиш ҳисоботи рейтингида 73 балл билан 62-ўринни эгаллади.

    'Тошкентда айрим автобуслар йўналиши ўзгарди'ning rasmi

    Жамият 21.07.2025 20:47

    Тошкентда айрим автобуслар йўналиши ўзгарди

    19 июлдан 18 августга қадар ҳаракати ўзгартирилган автобуслар маълум қилинди.

    'Сурхондарёда сотувчи пичоқлаб ўлдирилди'ning rasmi

    Жамият 21.07.2025 19:20

    Сурхондарёда сотувчи пичоқлаб ўлдирилди

    Марҳумнинг аёли бу қотилликни бозорда ўзлари билан деярли бир жойда фаолият юритувчи ошхона эгалари амалга оширганини айтган.