АсосийЖамият

Наманганда оила ичидаги зўравонлик юзасидан текширув бошланди

Ҳозирда вояга етмаган болаларнинг руҳий ва жисмоний ҳолати ўрганилмоқда.

'Наманганда оила ичидаги зўравонлик юзасидан текширув бошланди'ning rasmi

Наманган шаҳри “Нурафшон” маҳалласида 16 июль куни рўй берган фуқаролик жанжали ортидан ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамалар бошланди.

Расмий маълумотга кўра, фуқаро А.Т. ўз яқинларига нисбатан тажовузкор ҳаракатлар содир этган.

Воқеа чоғида у маст ҳолатда бўлган. Ҳолат ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўз вақтида бартараф этилган.

Айни пайтда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан ҳолатга алоқадор оила аъзолари, айниқса вояга етмаган болаларнинг руҳий ва жисмоний ҳолати ўрганилмоқда.

Ҳолат бўйича қўшимча ахборотлар тақдим этилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар