АсосийДунё

Россия ва Эрон Каспийда ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда

Уч кун давом этадиган қўшма машғулотларда икки давлатнинг ҳарбий-денгиз кучлари иштирок этмоқда.

'Россия ва Эрон Каспийда ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда'ning rasmi

21 июль куни Каспий денгизида Россия ва Эроннинг “Каспий денгизида қўшма денгиз-қутқарув машғулотлари – 2025” номли ҳарбий-амалий машғулотлари бошланди. Унда Эрон армияси, Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ва Россия Ҳарбий-денгиз флоти (ҲДФ)га қарашли кемалар иштирок этмоқда.

Машғулотларни минтақадаги бошқа давлатлар — Озарбайжон, Қозоғистон ва Туркманистон ҳарбий-денгиз кучлари вакиллари кузатмоқда.

Қўшма ҳарбий машғулотлар доирасида қутқарув амалиётлари, денгиз хавфсизлиги ва ҳамкорликдаги ҳаракатлар синовдан ўтказилади.

    Бошқа янгиликлар