АсосийЖамият

Бухорода электр токи уриши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

Эркаклар мўрини кўтаришга уринганида беҳосдан электр симларига тегиб кетган.

'Бухорода электр токи уриши оқибатида 2 киши ҳалок бўлди'ning rasmi

Бухоро вилояти, Бухоро тумани, "Шейхонча" маҳалласида 2 киши электр токи уриши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда туман прокуратураси darakchi.uz’га хабар берди.

Бахтсиз ҳодиса 19 июл куни тунда содир бўлган. "Шейхонча" маҳалласидаги якка тартибдаги тадбиркорга тегишли нонвойхона ишчилари қўлбола усулда ясалган мўрининг жойини ўзгартиришга уринган. Улар мўрини юқорига кўтаришга ҳаракат қилган, шунда мўри 3,5 метр баландликдаги юқори кучланишдаги электр симига тегиши оқибатида 4 нафар эркакни ток урган. Улардан икки нафари тан жароҳати оқибатида ҳодиса жойида вафот этган. Қолган икки нафари тан жароҳати олиб, шифохонага етказилган. Жабрланганларнинг исми-шарифи таҳририятга маълум.

Ҳолат бўйича ҳалок бўлган фуқаролар мурдаси суд тиббий экспертиза кўригидан ўтказилган ҳамда шифохонага ётқизилганларга судга оид тиббий экспертиза тайинланган.

Бухоро тумани ИИБ ҳузуридаги тергов гуруҳи Жиноят кодексининг 257-моддаси (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) 2-қисми "а" банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:06

    ChatGPT ўз фойдаланувчиларидан паспорт талаб қила бошлади

    Агар сервис фойдаланувчи 18 ёшга тўлманига шубҳа қилса, ундан шахсий маълумотларни паспорт орқали тасдиқлашни сўрайди.

    'Пойтахт ҳавосининг ифлослиги ноябрь охиригача сақланиб қолиши айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:35

    'Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:29

    Жиззахда Matiz ва юк машинаси ЙТҲга учради

    Matiz'нинг ичида бўлган уч киши воқеа жойида вафот этган.

    '"Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:38

    "Нефтчи" мухлиси ИИО ходимлари томонидан калтаклангани ростми?

    Фарғона вилояти ИИББ расмий маълумот берди.

    'Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:35

    Ўзбекистон терроризм хавфи бўйича энг хавфсиз давлатлар қаторида эътироф этилди

    "Глобал терроризм индекси"га кўра, Ўзбекистон 90-поғонани эгаллади.

    'Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:12

    Тошкентда BMW ва Tracker ЙТҲга учради

    Ҳодиса кеча тунда Яшнобод туманида содир бўлган.